Хорижий олийгоҳлар филиаллари ҳамда нодавлат ОТМларга давлат гранти ажратилиши ҳақида
#abituriyent
✅ Жорий йилги қабулдаги энг катта янгиликлардан бири, эндиликда
давлат гранти Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат ОТМлар учун ҳам берилади.
➖ Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида
энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида
5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама
(кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;
➖ энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган
баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.
Жорий йилда филиаллар ва нодавлат ОТМларга 500 та ўрин ажратилди. ОТМлар кесимида кимга нечта ўрин берилганини
мана бу ердан кўришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Meni savolim shundan iboratki hozirda Qoraqolpogiston Respublikasi Nukus shahrida yashayman.Men Jahon tillari yoki Milliy Universitetlariga oqisha topshira olaman mi? (Inglis tili va qoraqolpoq tilidan)
Iltimos , shu haqida ma'lumot bersangiz☺️ javob uchun oldindan rahmat!