​​❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6372

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;

➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

➖ қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈

435 comments

Show 100 more comments
#Fast # rasmiy
⚡️⚡️⚡️OTM lariga qabul 20-iyuldan tugatiladi. Nihoyat, abituriyaentlar uchun yangilik. Imtihon 1-sentyabrdan boshlanadi. Vazirlar mahkamasi "imtihon jarayonini soddalashtirish bo'yicha" 394-sonli qarori. Vaqtdan unumli foydalaning.

So'nggi yangiliklarga obuna bo'ling va yaqinlaringiz bilan baham ko'ring: 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFMkXee9vd0-mTxxag
Унгалов Элмурод
Menda bitta savol bor men qushimcha imtiyoz oldim singlimga xujjat topshirdim lekin sirtqiga topshiribman qaytarsa buladimi kunduzgiga utkazsa buladi
Унгалов Элмурод
Uncha kup vaqt qomadi shuni uzgartiraylik iloji bormi
Zuhra Shukrullayeva
Nimaga kasha oddiyku
Тест топшрадганла билан ижодий ўртасида фарқ коттайу набарот ман мани йўналшимга азгинча топшрганла блан беллашми 1000дан орту киши билан олимпиада қламанми
Qurbonova Xurshidaxon
Xa tezroq harakat qiling soat 24 gacha vaqt bor.
Унгалов Элмурод
Qanday
Карочееееее хама билимига ишонсин имтийозга боғланиб қомасн биз тажриба қуйончаларимиз бу йл анқ хч нима йў хали
Унгалов Элмурод
Qanday
Saytga kirib Tahrirlashni bossayiz bòldi qolgani òzi cgiqadi
Mехрангиз Мухамедова
Салом Жахон тилларига кирадиганлар борми
Mехрангиз Мухамедова
Русстили филологияга
Halima
Ассалому алайкум менинг синглим ҳам олганди бугун ДТМ сайтига кириб ўзининг шахсий кабинетини текширса 4%грантнинг танловида йўқ бўлиб чиқиди қолганларда ҳам шундайми илтимос айтингизлар синглимнинг ичи сиқилаяпти тавсифнома ҳақиқий эмас деб
Zuhra Shukrullayeva
Qòshilaman bilim bòlsa bòldida ortiqcha imtiuozga òrin yuq
Да шу имтийоз борми бор яраса яриди бирор нмагва бўмаса йў блим бўса ўтади бекорга йугургани қолди шунча қззи
Show next 100 comments