❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?
#abituriyent
Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.
Жуда кўп хотин-қизлар
"тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.
Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга
давлат гранти асосида жами
940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда
имтиёз берилмайди.
Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6372Ҳисоблаш тартиби
Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?
Бунинг тартиби қуйидагича:
➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;
➖ айтайлик Самарқанд вилоятида
жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;
➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган
40 нафар хотин-қизлар
республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган
(бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);
➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;
➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида
энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади
(2-расмда яшил ранг билан берилган);
➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.
➖ қолган хотин-қизлар
ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.
Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган
104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.
‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.
Хуллас, тартиби шунақа.
👉 @xushnudbek 👈
Мен кораколпокистондан Ман
129.6 балл топладим тавсияномам бор
Енди мандат чикишини кутиб отирибман еврога топширгандим енди бу йоги канака боларкин
Ballari bir hil bolgan abituriyentlar bir hil o'rinda o'qishga kiradimi yoki boshqa boshqa o'rinlardami.
masalan 5 kishi 189 bal oldi ularning barisi 1 o'rinda o'qishga kiradimi yoki 1 2 3 4 5 o'rinlarda o'qishga kiradimi.
Javoblar uchun oldindan rahmat.
Xotin-qizlarni oliy ma'lumotlik darajasini oshirish , faollikka chorlash uchun qilingan yordam bu.
Xotin-qizlardan farqli ravishda yigitlarni erki o'zini qo'lida.