❗САВОЛ: ДТМ имтиҳонларида нечта қийин ва нечта осон тестлар тушади ўзи? Кимгадир қийин саволлар жуда кўп тушиши мумкин-ми?✅ ДТМ мутаҳассиси Ғайрат Деҳқоновнинг
таъкидлашича, тест топшириғи ҳозирда
3⃣ қийинлик даражаси асосида тузилади. Олдинлари Ҳудо билади ДТМда нечта даража борлигини. Демак, ҳозирда 3 даража бор экан:
🟩 1-қийинлик даража – абитуриентнинг хотирлаш қобилиятини аниқловчи, фанга оид у қадар мураккаб бўлмаган бир неча атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни билишни талаб қилувчи даража;
🟨 2-қийинлик даража – абитуриентдан таҳлил қила олиш ва мантиқий фикрлашни, фанга оид икки-уч атама, ҳодиса, қоида ёки қонуниятни бир вақтда қўллай билишни талаб қилувчи даража;
🟥 3-қийинлик даража – абитуриентнинг тўғри жавобни топиш учун зарур бўлган уч ва ундан ортиқ атама, ҳодиса, қоида ва қонуниятларни бир-бирига боғлаб ишлата олиш қобилиятини, шунингдек, мантиқий фикрлашни талаб қилувчи даража.
Умумтаълим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир вариантнинг тест топшириқлари таркибида қуйидагилардан
иборат:
👶🏻 1-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 30-40%;
👨🏻 2-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 50-60%;
👨🏼🦳 3-қийинлик даражадаги тест топшириқлари ўртача 15-25%;Ҳулоса: 30 та саволдан иборат блок тестингизнинг 9-10 таси осон, 15-18 таси ўртача қийин, 5-8 таси эса қийин даражада тузилган бўлади.
❗Шу ерда сизга савол: Пастдаги видеода айтилган, ДТМ тестларида тушган она тили фани саволини нечинчи даражадаги саволларга киритган бўлардингиз?
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈