Бугун, 1 август!
Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан атиги 3 йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар»
эди.
Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни ёш боладай алдашарди... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...
Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...
Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар (балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...
Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу — 1 август
Бугунги 1-август суғур кунининг навбатдаги кунидек гўё! Ҳаёт бир хил. Тўхтаб қолгандек хатто. Кўпчиликнинг кайфияти йўқ. Имтиҳонлар қачон бошланиши умуман номаълум. 15-авгусдан кейин рухсат берилиши ҳам номаълум. Бизнингча, ДТМ тарихидаги энг зерикарли 1-август бугун бўлса керак. Лекин кайфиятимизни кўтаршимиз ўз қўлимизда.
Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар бор? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг.Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈
У пайтлар кандай дахшатли эдия
Бизи пайтларда уйин куп буган
Хич канака камералари йук ёпик хонага киргизиб, танланган одамларни тестларини обчикиб кетишган. Ёнимдаги шеригимга телефон обкириб беришган.
Ушанда росса курканман бунакада киролмаган бусам деб
Худогашукур 171 бал билан контрактга кирганман