Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентнинг пули қайтариладиДавлат тест марказининг баёнот беришича, кечаги брифингда тест синови учун тўловни қайтариб бериш масаласи бўйича саволга берилган жавоб ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.
Айтилишича, тест синови учун тўловни амалга оширган абитуриентларнинг тўлови ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтарилмайди деган тушунча
бутунлай хато. Мисол учун, дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширган абитуриентларнинг тўловлари ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда.
Шунигдек, тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилишини маълум қилинмоқда.
Аммо, узрли сабаблар рўйхатида айнан қандай сабаблар борлиги очиқланмаган. Ўзинг топиб ол, демоқчидир балки!Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈