​​Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентнинг пули қайтарилади

Давлат тест марказининг баёнот беришича, кечаги брифингда тест синови учун тўловни қайтариб бериш масаласи бўйича саволга берилган жавоб ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

Айтилишича, тест синови учун тўловни амалга оширган абитуриентларнинг тўлови ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтарилмайди деган тушунча бутунлай хато. Мисол учун, дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширган абитуриентларнинг тўловлари ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда.

Шунигдек, тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилишини маълум қилинмоқда.

Аммо, узрли сабаблар рўйхатида айнан қандай сабаблар борлиги очиқланмаган. Ўзинг топиб ол, демоқчидир балки!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

73 comments

Show 15 more comments
#WHD
Kasallika chalinib testa qatnasha olmaslik abiturient aybimasku. Buni uzurli sabab hisoblamaslik va pulini qaytarmaslik nomardni ishide
Bu odatiy hol har bir davlat organi uchun, nomardlik uchun tarbiya qilinadi. Bugun bunay, ertaga bunay)
Zulfizarxon Yo'ldosheva
uzrli sabab abituriyent olamdan o'tib qolsa bo'lsa kk da
🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣
Ôzi imtihon bôlarmikana?...
,
Shunaqa shekil, qog‘ozga o‘rab etishgan😉
Yog'a tovba qildim. Bechara abiturienti aybi nima. Kasalikni atey yuqtirmidiku. Pulini qaytarib berishadi manimcha
Odam bo'maydi bula.
Shexnazar
Ôzi imtihon bôlarmikana?...
Bo'ladi anniq. Lekin qaysi kuni bo'lishi nomalum
Хушбакова Д🌸
Qanaqa odamla bu DtM xodimlari zar qog'ozga urab aytsalar bo'lar edimi qaytib berilar emish🤣🤦‍♀️
Negativchilar toplanibtiyu
​​Коронавирус сабаб имтиҳонда қатнаша олмаган абитуриентга тўлаган пули қайтарилмайди.

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасасига ҳужжат топширган, аммо тест синовида қатнаша олмаган абитуриентларга тўлаган пуллари қайтариб берилмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази расмийлари матбуот анжуманида маълум қилди.

QALAMPIR.UZ мухбири ДТМ расмийларига абитуриент карантинга олинса ёки коронавирусга чалинса ва имтиҳонда қатнаша олмаса, унга яна имконият бериладими, агар қатнашмаса тўлаган пули қайтариладими деган савол билан мурожаат қилди. 
“Имтиҳон куни тана ҳарорати юқорилаган абитуриентларга тест синовлари тўлиқ якунлангач, имтиҳон топшириш имкони берилади.

Барча абитуриентларнинг тана ҳарорати тест ўтказиладиган ҳудудга кириш жараёнида текширилади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлар ўша ерда тиббиёт ходимлари назоратидан ўтади. Агар ҳарорати тушмайдиган бўлса, имтиҳонга киритилмайди ва унга тест синовлари бутунлай тугагаганидан сўнг тўрт кун ўтгач, бир кун вақт берилади.
Масалан, имтиҳон бир ой, яъни ўттиз кун давом этса, тана ҳарорати юқори абитуриентлар учун ўттиз тўртинчи куни имтиҳон бўлади.
Агар абитуриентда касаллик аломатлари аниқланиб, тузалмаса, яъни унга ССВ томонидан хулоса берилмаса, у жорий йил тест синовларига қўйилмайди”, деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов.

Мазкур савол бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов қўшимча тариасида шуларни маълум қилди:

“Абитуриентда COVID-19 аниқланса, шифокор хулосасига асосан, тестга киритилмайди ва кейинги йил имтиҳон топширишига тўғри келади. Коронавирусга чалинган абитуриентларга ҳужжат топшириш пайтида қилган тўлов суммаси қайтариб берилмайди. Чунки имтиҳонга қадар у абитуриент қатнашмаслигини билиб бўлмайди, шунинг учун ҳам сув, ручка олинади, назоратчи тайинланади. Ўтган йили ҳам пул тўлаб, тестга келолмаганларга маблағи қайтарилмаган”, деди Сардор Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда ДТМ расмийлари янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари августда эмас, сентябрда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (111 500 сўм) миқдорида тўловни амалга ошириши белгиланган.

P.S: Халқ ўлса, ўлиб кетсин, лекин ДТМ молиявий тарафдан зарар қилмаслиги керак!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Unaqa disila bunaqa disilayu konglida pulli qaytarish niyati bor odam osha uzrli sabablani ochiqroq gapiradida bunaqa maydalashmey Axvolini qarela bulani
Shunchun bizi talim tizimimiz rasvo bolib yururadi
Negativ demenda haqiqatam shu
Ozi odamlarga 100000 bugungi kunda hich narsa bomey qolyabdi bunaqa topalen qilish shartmasuu Lekin DTM ni qilyotgan ishi shinaqa negativ gaplaga sabab bolyabdida
Bla bla bla man kettim😎
Doim bular nazoratchini bohona qilishadiyu bitta zvenoga 2 ta yo 1 ta nazoratchi qoyilgan boladi
Uzrli sabab deganda nika deyishyabdi aynan qanday hollarda buniham aytishi kerak edi
Show next 37 comments