Номли давлат стипендия соҳиблари магистратуранинг турдош бўлмаган мутахассисликларга ҳам имтиҳонсиз қабул қилинадими?
#abituriyent
ЖАВОБ: Йўқ, уларнинг имтиёзи турдош бўлмаган мутахассисликларга ўтмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 7-бандида қуйидагича қоида белгиланган:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг
таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар».
Бундан келиб чиқадики, агар юқоридаги имтиёзлардан бирортаси мавжуд бўлган абитуриент магистратуранинг
турдош бўлмаган мутахассислигига ҳужжат топширмоқчи бўлса, унда уларга имтиёз қўлланмайди ва умумий асосларда имтиҳонга киришади.
Бу мантиқан ҳам тўғри, филологияни тугатган талаба филология йўналишидаги меҳнатлари учун давлат стипендиясини қўлга киритган бўлсаю, лекин ҳужжатини иқтисод мутахассислигига топширса, унда кечирасиз, аввал иқтисод бўйича етарли билимларга эга эканлигини исботласин, ана ундан сўнг, магистратурага қабул қилиниши мумкин.
❗️ЭСЛАТМА: юқоридаги имтиёзи бор абитуриентлар магистратурага
танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинади. Яъни қайсидир мутахассисликда 1та грант ўрни бўлса, ўша мутахассисликка Президент стипендиясини олган талаба ҳужжат топширса, у 1та грант ўрнини банд қилмайди, балки алоҳида квотага киради, бошқача айтганда ҳеч кимга халақит бермайди.
👉 @xushnudbek 👈
Reply Edit Delete