❓Хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали нечи?
Кечаги овозли чатда тингловчилардан бири хориждан ўқишни кўчиришда ўтиш бали миқдори ҳақида савол берди.
ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳозирда бу бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан таклифлар олинаётгани, лекин
ҳали аниқ бир тўхтамга келинмаганини билдирди.
📲 Шунингдек, маълумот тариқасида ўқишни кўчиришни истайдиган талабалар қаерда ариза қолдириши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра:
➖ Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқа давлат ОТМига ёки бир ОТМ ичида –
transfer.edu.uz сайти орқали;
➖ хорижий давлатлардан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан –
transfer.dtm.uz сайти орқали
(соат 22:00 дан кейин ишлайди) аризалар қабул қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
Qachon chiqadi?