⚡️Бу йилги 38509 нафар абитуриентда ўқишга киришда имтиёз бор. Сизда ҳам имтиёз борми?2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг
бакалавриат таълим йўналишларига имтиёзлар асосида бериладиган
қабул квоталари
👉 Хотин-қизлар — 17 970 (тўлиқ киритилмаган);
👉 Сўх тумани — 2 973;
👉 Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар — 365 та;
👉 Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаслари — 9 та;
👉 “Тарбиячи” республика танлови ғолиблари — 6 та;
👉 “Ниҳол” мукофоти совриндорлари — 3 та;
👉 Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари — 2 493 та;
👉 Ёшлар иттифоқи тавсияномаси — 14 та;
👉 Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари (5% лик) — 3 133;
👉 Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган) — 130;
👉 Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари (3% лик) — 2 256;
👉 Ички ишлар органлар ходимлари фарзандлари (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган) — 49;
👉 Темурбеклар мактаблари битирувчилари — 1 029 та.
📈 20 июндан 20 июлга қадар рўйхатдан ўтиш давомида абитуриентлар томонидан
8 660 та ҳужжат чет тили сертификати сифатида дастурга киритилди.
❗️Буларнинг барчаси ДТМ томонидан текширилди ва 8 079 та сертификат ўз тасдиғини топди.
581 та сертификат эса талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
☝️Мисол учун, 200 та сертификатда тилни билиш даражаси B2 дан паст эканлиги, 117 та сертификат миллий ёки халқаро имтиҳон тизимларидан олинмаганлиги (ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар), 69 та сертификатда амал қилиш муддати тугаганлиги, 7 та ҳолатда сертификатларнинг ҳақиқий эмаслиги, 9 тасида сертификат бошқа шахсга тегишли эканлиги аниқланди.
©АОКАСафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Yil tayyorlangan bola baribir ketadi.masalan o'zim bilana tayyorlangan bollar 43 tadan 38 tasi kirgan edi.Biz paytimizda bitta yunalishga topshirar edik.Hozir imkoniyatlar zo'r 5 ta yunalishda bittasiga kirish.