This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди

Сенат раиси бугунги мажлисда жумладан шундай деди:

«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир».


👉 @xushnudbek 👈

297 comments

Show 100 more comments
Eshankulova Zilola
Укитувчи эмасман.укитувчидан айб кидиргунча биз ота оналар аввал узимиздан айб кидирайлик.бизни боламизни тарбиялашга улар худди мажбурдай ,уларга хамма нарсани килиб бериши керакдек караймиз.аслида тарбияни уйда узимиз берайлик.болани билим олишга интилиши бу унинг ешлигидан мехнатсеварликга интилишидир.билим олишга кизикмаяптими бу танбалликни илк белгиларидир.укитувчи мехнатсеварлиги илмли булганлиги учун укитувчи макомига эга булган.бунга хар Ким хам эриша олаетгани йук.биз хеч качон узимизни боламизни айбламайсиз.болангиз иккичи булса хам тарбиясиз булса хам.укитувчини айблаймиз Айбни бировга агдариб факатгина виждонингизни тинчлантирмокчи булаяпсиз.укитувчилар сизларга омад.
Хаммаси аслида хакикат. 100% тугри гап. Куштирнок ичидаги ота-оналар эса фарзанди билим ололмаганидан хафа булиб укитувчидан айб излашади. Вахоланки уйда тартиб таълим тарбия йук!!!! Бола нимани ургансин унака оилада???? Она куни билан ишда ота куни билан ишда хаттоки канака бахо оляпти кизикишмайди Качонки кундаликда КИЗИЛ БИЛАН ЁЗИБ ЮБОРСАНГИЗ "2" бахосини шундагина иддао килиб келишади..худди бир укитувчи зоти муттахам ота онадан.... Мажбур ойлик оляпти укитиши билимни миясига жойлаштириши керакдек....
☺😎ODDIY YIGIT👍😍
D
☺😎ODDIY YIGIT👍😍
Salom imtihon qaysi kuni ekan
🇺🇿《🌟Milliy 🔫gvardiya🌟》🇺🇿
Salom
🇺🇿《🌟Milliy 🔫gvardiya🌟》🇺🇿
Hamma gaplar togri
Гули Жураева
Ассалому алайкум аваллом бор бу мавзу очилиб жуда яхши булибди афсус буни хамма укимайдида менинг углим бу йил битирувчи синф хозир айни утиш даври ота онага хам уктиувчига хам осон эмас бунака пайтда хар сафар ота оналар мажлисига дадаси чикар эди нима гап десам хеч гап дер эди бахор ойини бошида мажлис булди дадаси йук мажлисга чикдим ишонасларми мактабдаги вазиятга жуда ачиниб кетдим угил болалар шунака йомон булиб кетган эканки синф рахбари зам директор ва 3_4та эркак уктувчини бир тийинга олмай гап кайтариб уришяпти куйиб берангиз йокалашишади ота оналарнинг айримлари уша пайтда афсуски угилларини йонини олишяпти жуда ачиндим айнан уша ота онаси химоя килайотган йигитлар ота онага хам гап кайтаришдан купчиликни олдида бехурмат килишдан кайтмаяпти шундай синфда укиганидан шу йигтлар билан ошна огайни булганидан афсуски 11синф булганда афсусландим ишонасларми бу йигитлар паралел синф укувчиларини совук кунда жанжаллашиб колиб уриб ойок кулини боглаб сувга отиб юборишган экан хатто ота она эса углилларини окляпти шунда хам бундай йигитлардан билмадим келажакда нимани кутамиз
Ассалому алайкум. Фикрингизга қўшиламан. Юқори синф ўқувчиларида тарбия йўқ. Ота она ҳам кўп ҳолатларда боласини тарафини олади. Натижада баҳолар ҳам юзаки, дарс жараёни ҳам нари бери ўтилади. Маҳаллийчилик, таниш билишчилик, юқори лавозимдагилар аралашуви ва ҳоказолар... Шу билан бирга ўқитувчиларнинг ойлиги назаримда етарлича эмас. Қайсидир соҳа вакиллари 10 млн ва ундан ортиқ ойлик оладию, асосий жамиятнинг таянчларини етиштираётган ўқитувчилар унинг тўртдан бирини ҳам олмайди. Демак, ҳали бу соҳада қилиниши керак бўлган ишлар кўп!
Erkak o'qituvchi nega kamayib ketdi? Sababi 1,5 mln oylikka yulkira va obet qila oladi xolos. Oila boqolmaydi. Hozir kasbning hurmari u olayotgan oylikka qarab belgilanatapti jamiyatda. Bu esa yetib kelgan joying shu bo'ladi degani
Darsda o'quvchiga yaxshi o'qi desangiz "Nima uchun? Sizdek qiynalib yashash uchunmi? 15-20 yillab uy ololmay ijarada yashash uchunmi?" Deya javob bersa o'qituvchi qanday javob qaytaradi??? Shuni ham bir o'ylab ko'ringlar...
Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.
Bu rostanam xaqiqat