This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирди

Сенат раиси бугунги мажлисда жумладан шундай деди:

«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.

Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.

Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.

Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир».


👉 @xushnudbek 👈

297 comments

Show 40 more comments
Менимча жамият ичидаги ҳар қандай муаммони ўрганадиган, ўргангач битта эмас битта муаммога нечта ечим топишни имкони бўлса ечимларни таклиф қиладиган, ҳар қандай ҳолатда ҳам умуминсоний қадриятлар доирасидан чиқмай муаммоларни ечимини берадиган институтлар ташкил қилиниши керак. Ўзим ёздиму ўзимни сўзларим ҳам бир муаммога айланиб қолганини ҳис қилдим. Парадокс.
Tuq'ri shunday bulishi kerak lekin uqituvchining bolaning ijtimoiy kelib chiqishiga qarab muomila qilishiga, uziga tuq oilalardan bayramlarda arzimagan sovg'a olib quyib bir umr muttaham bulib yurishi usha bolalarga etti bukilib muomila qilishini kurib jirkanasan kishi tug'ri ayrimlari shunday lekin bolada salbiy fikr bir umrga muhrlanib qolishi bor gap.
Elbek Hudayqulov
Танзила хоним яхши гапларни гапирибдилар лекин синатор сифатида укитувчиларга кулайлик яратиш максадида укитувчиларни манфаатини химоя килувчи конун ёки конун ости хужжат чикарсалар яхши буларди диярли хамма ишларга укитувчилар балогардон улар уз устида ишлашга вакт тополмайди кушимча топшириклар дастидан кушимча куп козогбозлик хам укитувчилар зиммасида улар шунча куп когоз ишлари бн шугулланишадики хатто сиёсатдонлар хам бунчалик куп когоз кутармайди
Feruza Pulotovna
Tuppa tug'ri gap qora ishchilar emish oddiy dars utib oylik olyapdi deganni 45 min darga kiritib kuring 25 30 xil xarakter joyi kelsa uyidagi 2ta bolasini eplolmay asab qilganlaniyam kurdik karantin davrida bir bolasini dars qildirolmadi onlineda kurib eplab bahona qildi tushunmaymiz deb
Doniyor Esonbekovich
У́китувчиларимдан калтак еб ота онамга айтсам улар айб у́зингда деб калтаклашишдан куркиб юрган пайтларим эсимга тушиб кетди 😭😭😭
Укитувчи булиб ишлаб курган одам билади.хозир катта синфларда укитувчини калака килишади лекин укитувчи бунга жавобан хеч нарса кила олмайди мактаблар буйича алохида низом ишлаб чикиш керакдир балки, укувчи хар бир килигига жавоб берадиган килиб конунни узгпртириш керак.
Укувчи дарсда укитувчини очикчасига калака килади.
Укитувчи бечора эса хеч нима кила олмайди, исботлай хам олмайди ЗУРА
Эркаклар 40 Аёллар 70фоизи ўқитувчи бўлган мактаб зўр бўларди
Bizni maktabda tarixni biladigan o'qituvchi yo'q. Aslida menga oltin medal berish kerak edi. Lekin tarixdan olimpiadaga bormaganing uchun kumush medal berarmush. Nizomda unaqa qoidalar yo'q. Nima bizni tayyorlaydigan o'qituvchilar bo'lmasa, men shuncha mehnat qilsam kumush berishi kerakmi? Shu ham adolatdanmi?
Mаs'ud
Хушнудбек борган сари хукуматнинг расмий ахборот хизматига айланиб бормокда.
JALOL
Tarbiyachini o'qituvchi o'qitgan.
Hayot bu katta õyin
𝚂𝚑𝚎𝚛𝚣𝚘𝚍 𝚃𝚘'𝚡𝚝𝚊𝚢𝚎𝚟
Òqituvchining hurmati oldingi zamonda qolib ketdi.Masalan hozirgi òqituvchilar oylik uchun kòr-kòrona dars beradi.Òqituvchining mavqeyi yomon emas.Oddiy dars bergani uchun oyligini olyapti.Lekin qora ishchilar kuni bilan ishlab oddiy summani olyapti.Tòģri bazi bir òqituvchilar bor darsni chin kòngildan beradigan lekin unaqalar qizil kitobga kirdi
Oyligini oshirsa ,chin koʻngildan oʻtishadi darsini! bergan 1 yarim million oyligi katta koʻpchiligini roʻzgʻoriga zoʻrgʻa yetadi! Ayniqs qishloq joylarda oʻqituvchilarni katta koʻpchiligi dehqonchilik bn qoʻshimcha shugʻullanadi! natijada oʻzini kundalik yangi malumotlar bilan tanishmaydi! Insitutda oʻqigan bilimi bilan dars beradi! najita past boʻladi! Shularni oyligini koʻtarsak ,ular ham barcha diqqatini ilmga va oʻquvchilarga qaratadi! Oyligi oz boʻlgani uchun ham katta oʻgʻil bollar oʻqituvchilik kasbini tanlashmaydi!
Demokratiya - bolalar tarbiyasini buzadi. Bolasini qo'liga telefon berib, uni nima qilayotgani qaysi behayo saytga kirayotgani bilan qiziqmayotgan ota-ona ertaga shu farzandini deb obrosini yo'qotadi. Hech bir o'qituvchi birovni bolasi o'g'ri bo'lsin, yomon bo'lsin deb tanbeh bermaydi. O'zini bolasini qaramay shularga e'tibor beradi.
MK🖤
Hozir oldingi ustozlardagi fidoiylik ham hozirgi ustozlarda ba'zilarida yoq.
ko`pchiligida yo`qligi aniq chunki Ilmli, malakali yaxshi kadrlar talim soxasidan uzoqlashdi. bu soxada yaxshi kadrlar kam qoldi. Borlari ham ota onalar yuqoridagilar va qog`ozbozliklar sabab o`z bilimini ko`rsatolmaydi
Elbek Hudayqulov
Doniyor Esonbekovich
У́китувчиларимдан калтак еб ота онамга айтсам улар айб у́зингда деб калтаклашишдан куркиб юрган пайтларим эсимга тушиб кетди 😭😭😭
Сизни вактингизда ота оналар укитувчи кулига болани эти сизники суяги бизники яхшилаб укитиб тарбия килинг дердида
Королева
Хурмат талаб килинмайди хурматга лойик булиш керак укитувчиларни обруйи тушиб боряптими демак узлари айбдор ё билими паст ё болалар бн ишлашни билишмайди
Show next 100 comments