HUMO карталари билан боғлиқ вазият бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда барча пенсия олувчиларининг HUMO карталарига ўтказилиши тўғрисидаги хабарлар фаол тарқалмоқда. Аммо айтиш жоизки, қай турдаги картани чиқариш ва уни кимга беришга оид қарорлар банк фаолияти доирасида қабул қилинади.

МБПМ карталарни фақатгина банк томонидан берилган буюртмадаги миқдорга асосланиб чиқаради.
Бугунги кунгача, Халқ банки маълумотига кўра, пенсия олувчилар учун жами 1 228 000 (бир миллион икки юз йигирма саккиз минг) карта чиқарилган, улардан фақат 391 000таси, яъни 32%и HUMO карталаридир.

7 ва 8 май кунлари, соат 11:00 дан 13:00 оралиғида POS терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилди. Бунга - пул маблағларини пенсия карталарига ўтказиш операцияларининг шиддатли равишда ўсиши, шунингдек банк кассалари ва банкоматлари орқали пул маблағларини нақдлаштириш хизматларига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди.

Буларнинг барчаси кескин ва қисқа муддали носозликларга, яъни натижасиз банк операциялари сонининг ўсишига сабаб бўлди. Аммо бу вазият банкоматлар ёки электрон тўлов тизимилари фаолиятига таъсир кўрсатмади.

Айни дамда, процессинг маркази қувватларини кенгайтириш ва дастурий таъминотни яхшилаш бўйича узлуксиз иш олиб борилмоқда.

Карта эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш учун МБПМ Халқ банки билан ҳамкорликда пенсия олувчи мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича ишлар янада такомиллаштирилмоқда: банкоматлар ҳудудий қайта ўрнатилмоқда, қўшимча кассалар очилмоқда.

“Карта эгаларига юзага келган вазият учун узрларимизни билдирамиз. HUMO – нисбатан янги тизим, уни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Биз бор кучимиз билан мижозларимиз ишончини оқлашга ва бу тизимни имкон қадар қулай ва ишончли қилишга ҳаракат қиляпмиз”, - дея таъкидлади, “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ  директори Шуҳратбек Қурбонов.


👉 @xushnudbek 👈

334 comments

Og'abek Hikmetov
Rahmat
Hushnudbek aka siz bn qanday big'lansam boladi savolim bor edi?
👉«Аҳволимиз тобора оғирлашмоқда, пулларимиз тугаб бўлди». Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ўзбеклар
👉Сенат: Ҳиндистонга даволаниш учун борган ватандошлар учун чартер рейс ташкил этилиши керак 👉Сенат: 10 май куни Ҳиндистонда қолиб кетган ўзбекистонликларни олиб келиш учун чартер рейслар қўйилади
Shermatov Nodirjon
Bu yahshi habar
humo kartalarini uzcarddan nima afzalliklari bor o'zi.
HUMODAN BIZ BOWQA NARSA SÒRAGANDIK. TÒLOV ISHLARINI HUMO ORQALIYAM AMALGA OSHIRISHNI
Norbegim🤍
katta rahmat
Humo yaxshi ishlamayapti, saytda yozilgan call center raqamiga qo'ngiroq qilib tushib bo'lmayapti, xuddi chala holatda ish boshlagan dastgohga o'xshaydi
Тима
мани онамга беришмади пенсия картасини кимга мурожат килиш кере
Show next 100 comments