⚡Ўзбекистонда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этилиши кутилмоқдаПрезидентнинг «Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш ва ягона имтиҳонни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун
жойлаштирилди.
Унга кўра, «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини амалга ошириш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби (умумтаълим муассасалари) битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб,
ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.
Белгиланишича:👉 умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида
учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовларини топширади;
👉 мажбурий фанлар бўйича тест синови натижаларини умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;
👉 олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра,
ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширилади;
👉 2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.
Тест синовлари натижалари олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган танловда баҳолаш мезонларига мувофиқ инобатга олинади.
✅ Шунингдек, абитуриентга тест синови
топширилган фани бўйича 3 йил муддатда амал қиладиган абитуриент электрон сертификати берилади.Тест синовлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан умумтаълим муассасаларини жорий йил битирувчилари учун май июнь ойларида, умумтаълим муассасаларини аввалги йилларда тугатганлар учун
июнь—июль ойларида ўтказилади
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Ikkinchidan, yuborgan taqdirda ham ularni vijdonli ekanligi taminlanmagan.
Uchinchidan, test har xil joyda bõlganligi uchun adolat har hil bõladi.
Agar habaringiz bõlsa direktorlarga õquvchisining õqishga kirish foiziga qarab xaq tõlanadigan yangi qaror chiqdi. Bundan kelib chiqib xar bir direktor õzining natijasini yaxshilash uchun qõlidan keladigan har bir ishni qiladi. Birinchi yili vijdonli direktor shaffoflik bilan testni õtkazdi deylik. Lekin qolgan uddaburonlarning natijasi unikidan ancha yaxshiligini kõrgandan keyin, õzi kamchilikni tashkil etadigan vijdonli odamlarimiz ham õsha yõllarga õtishadi.
Масалан ман укиб чикдиму чота чунмадим мазмун мохияти нима хозир
muommoni yozibsiz.Maktab òqituvchilarini hamma-hammasini birma-bir suhbatdan òtkazib, yangi òquv yiliga saralab tayyorlash kk edi.Afsuski,bu tomonini xech kim òylab kòrmaydi.Maktablarda bilimli òqituvchilarni soni nixoyatda kam.Dars soatlarini talashib kòpaytirvolishadida,lekin talabga javob bermaydi.Yana oliy ma'lumotligini, vijdonliligini pesh qilishadi.Òrta maxsus bòlgan kuchli pedogoglar xam bor.Lekin afsuski bechoralar oliy bòlmagani un tili qisiq.Xullas,òqituvchilarni elakdan òtkazish kk.Buni man òzim bilgan maktablardan kelib chiqib aytyapman.Mani xam farzandlarim òquvchi.Direktorlari qattiqqòl,talabchan bòlgan maktablarda bilim sifati yuqori.