​​Хотин-қизлар учун бериладиган тавсияномани дастурга киритиш шарт эмас!

ДТМ хабар беришича, Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021-ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.

Унга кўра, хотин-қизлар учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қўшимча давлат гранти асосида ҳудудлар кесимида жами 940 та квота ажартилган.

Шунингдек, мазкур баён билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2020-йил 15-июлга қадар тегишли тавсияномаларни хотин-қизларга бериш ва 20-июлга қадар тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилиши белгиланган.

Яъни, тавсияномага эга хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар асосида абитуриентларга имтиёз қўлланилади.

Шунинг учун, бундай тавсияномага эга абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда тавсиянома маълумотларини дастурга киритмайди.

Давлат тест марказининг эслатиб ўтишича, хотин-қизлар учун қўшимча квота фақат кундузги таълим шакли учун ажратилган бўлиб, сиртқи ва кечки таълим шакллари учун татбиқ этилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

110 comments

Show 46 more comments
Qannay olsa boladi tavsiyanomani????????
Lioness_25
Бугун ман тавсиянома олдим
Lioness_25
Лн бу тавсияномани аниқ низоми йуқ ҳозирча
Lioness_25
3 йилгача ўтиши и алохида курашиш мумкинлиги аниқ холос
тавсияномани бервотганда шунака дейишди
Lioness_25
Кантракка кирса бюджет килиб берадими
Lioness_25
Хечам унақамасда
Lioness_25
Битта районда 300 талаб тавсияномага эгалар бор
менимча 940та урин учун тавсияномаси борлар уртасида энг баланд бал туплаганлар кабул килинса керак
Tafsiyanomasi borlar 101000 ming pul toʻlaydimi
агар иккинчи йил топширвотган булса тулашса керак
Tafsiyanoma olganlarning imtiyozi harbiy oliy ta'limga ham o'tadimi? Kim biladi etvorila
Soxiba
Tavsiyanoma oganla uchun har bitta instda 4tadan grand ajratilganakan bitta instda tavsiyanoma oganladan eng baland 4tasi kirsa kere
Tavsiyanomani imtihon kuni imtihongayam olib borw shart ekanmi km bilsa aytvorsin
Show next 43 comments