Хотин-қизлар учун бериладиган тавсияномани дастурга киритиш шарт эмас!ДТМ хабар
беришича, Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021-ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган
тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.
Унга кўра, хотин-қизлар учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига қўшимча давлат гранти асосида ҳудудлар кесимида
жами 940 та квота
ажартилган.
Шунингдек, мазкур баён билан
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2020-йил
15-июлга қадар тегишли тавсияномаларни хотин-қизларга бериш ва
20-июлга қадар тавсиянома берилган талабгорларнинг якуний рўйхати Давлат тест марказига тақдим этилиши белгиланган.
Яъни, тавсияномага эга хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар асосида абитуриентларга имтиёз қўлланилади.
Шунинг учун, бундай тавсияномага эга абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда тавсиянома маълумотларини
дастурга киритмайди.Давлат тест марказининг эслатиб ўтишича, хотин-қизлар учун қўшимча квота фақат кундузги таълим шакли учун ажратилган бўлиб,
сиртқи ва кечки таълим шакллари учун татбиқ этилмайди.Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈