Жорий йилида 6901 нафар мактаб битирувчилари олтин ва кумуш медалларга лойиқ топилдиХалқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов 2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг бир гуруҳ иқтидорли битирувчиларининг уйларига бориб, уларга аъло билими, намунали хулқ-атвори ва жамоатчилик ишларида фаоллиги учун олтин ва кумуш медаллар топширди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфини 451 053 нафар ўқувчи битириб чиққан бўлса, шулардан 6901 нафари олтин ва кумуш медалларига лойиқ деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан битирувчиларга медаллар таълим муассасаларида тантанали равишда топширилиши лозим эди. Бироқ, жорий йилда мамлакатимиздаги карантин ҳолатини инобатга олиб, барча ҳудудларда медаллар битирувчиларга карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда топширилмоқда.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
TAJRIBADAN OTGAN