❗️Диққат, сўровнома: Сизнингча, қайси вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш керак?

Яқинда собиқ иттифоқ ҳудудидаги ислоҳотчилардан бири, иқтисодчи Каха Бендукидзенинг Украинадаги ислоҳотларга бағишланган маърузасидан парчаларни ўқиб қолдим.

Ўша ерда Ҳукумат портфелини ихчамлаштириш ҳамда кўплаб вазирлик ва давлат идораларини тугатиш ҳақида ҳам сўз боради. Шуларни ўқиб, бир сўровнома ташкил қилиш фикри туғилди.

Ўзбекистонда бугунги кунда 24 та вазирлик бор (агар адашиб кетмай, тўғри санаган бўлсам). Қўмита, агентлик, инспекция, марказ ва уюшмалар сони эса бундан ҳам кўп. Давлат сектори шишиб кетгани ҳам рост. Яқинда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ҳукуматни ихчамлаштириш керак, деганди.

Қуйидаги қисқа сўровнома орқали 24 вазирликнинг қайси бирини тугатиш мумкинлиги, ёки қайсиларини бир-бирига қўшиб юбориш кераклиги ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиб кўрамиз.

Сўровнома кўп вақт олмайди, атиги 2-3 дақиқада саволларга жавоб бериб бўласиз. Олдиндан иштирок учун раҳмат.

Сўровномада қатнашиш:

👉 https://forms.gle/CiW91Wq41jpYScwDA

Қуйида эса Каха Бендукидзенинг айни шу мавзудаги фикрларидан парча келтираман (тўлиқроғи бу ерда):

«Қайси вазирлик керак эмас?
Ҳозир Украинага оддий, таъбир жоиз бўлса, кесадиган ислоҳотлар керак. Реформа ҳақида баҳс-мунозаралар керак эмас. Тасаввур қилинг, мамлакатингиз ҳудудига ҳаводан ракета ҳужуми бўлмоқда ва снаряд қайсидир вазирлик устига тушди. Сиз вайрон бўлса, украин халқига оғир бўладиган вазирликни айтишингиз керак. Ёшлар ва спорт вазирлиги? Сукунат... Маданият вазирлиги? Сукунат... Таълим вазирлиги вайрон бўлса, бирор нарса ўзгарармиди?.. Шуни айтишим мумкинки, Мудофаа вазирлиги биноси устига ракета тушса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки сизда Мудофаа вазирлиги бор, лекин мудофаа йўқ...»


👉 @xushnudbek 👈

261 comments

Show 100 more comments
Мактабгача таълим, Халк таълими ва Олий таълим вазирликларини ягона Таълим вазирлигига; Кишлок хужалиги ва Сув хужалиги вазирликларини ягона вазирликка; Инновационн ривожланиш, Камбагалликни кискартириш ва Махалла вазирликларини ягона вазирликка; Ташки ишлар вазирлиги ва Ташки савдо вазирликларини бирлаштириш керак. Умуман олганда барча вазирлик, агентлик, кумита ва хоказолар сонини камида 2 бараварга камайтириш керак, уларнинг сони купайиб, давлат аппарати улкан ва бесунакай бир механизмга айланган. Шуларга кетадиган маблаглар тежалади ва шу маблагларни ривожлантириш ва ташки карзларни камайтиришга сарфлаш керак. Лекин минг афсуски бундай булмайди, жуда куп эски ва янги амалдорларни иш билан таъминлаш керак, уларга турли хил киммат хизмат мошиналари-ю, хашаматли кабинетлар ва бошкалар керак. Халкнинг турли хил давлат идоралари-ю, амалдорларга ишончи суниб бормокда, купчилик "суриш" пайига тушган! Афсус, минг афсус...
Uz avto motrosni yoq qilsa bolmaydimi
Safarova Adiba
Менинг таклифим Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини тугатиш керак, қуйидаги вазирликларни қўшиб юбориш керак ва имкон қадар давлат назоратини қисқартириб, давлат назорат қилмаса ҳам ўзи ривожланадиган соҳаларни эркинлаштириб юбориш керак: 1. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги + Инновацион ривожланиш вазирлиги 2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги + Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги + Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 3. Ички ишлар вазирлиги + Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4. Маданият вазирлиги + Туризм ва спорт вазирлиги 5. Мактабгача таълим вазирлиги + Халқ таълими вазирлиги + Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 6. Сув хўжалиги вазирлиги + Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 7. Ташқи ишлар вазирлиги + Мудофаа вазирлиги 8. Транспорт вазирлиги + Энергетика вазирлиги 9. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги + Қурилиш вазирлиги
Bahrom
Текинхур вазирларни замлари билан йукотиш керак унакалар бизда жуда хам куп
Dr.Xayriddin.Xakimov
Yangi yilga bir yangilik qilib uzautomatorisdan o'zgarishlar kutib qolamiz
Qo'mitalar yo'q-ku. Juda keraksiz qo'mitalar ham mavjud.... Masalan: Soliq va statistika qo'mitasini qo'shish mumkin.
Yana O'zbek tiliki qo'llab-quvvatlash qo^mitasi ham bor edi adashmasam. Qishloq xo'jaligi vazirligiga O'rmon xo'jaligi qo'mitasini qo'shib yuborsa bo'ladi.
Юкоридагиларни хаммасига кушиламан.майда чуйда вазирликлар хам купайиб кетди.согликни саклаш сохаси хаммаси битта вазирлик,таьлим сохаси битта вазирликка энергетика битта вазирликка,хуллас 6тами 7та вазирлик колса булди
Umuman tizimni yangilash kerak!
Omirova Anjela Q.R.
Махалла ва оилани куллаб кувватлаш вазирлигини кискарттириш керак
A.....D.....A
Milliy gvardiya qoʻmondonligini IIV ga oʻtkazdirish kerak ikkalasi ham bir xil ish qiladi
Ӯзи аслида ҳозирги кунда Олий таълим вазири ва Соғлиқни сақлаш вазиридан бошқа барчасини вазирларни ӯзини йуқ қилиш керак кийн вазирлик соҳаларини бирма бир "етти улчаб бир кеси"б таҳлил қилиб ундан сӯнг турдош соҳалардаги вазирликларни бирлаштириш керак.
Аброр RMCF
Мактабгача таълим, Халк таълими ва Олий таълим вазирликларини ягона Таълим вазирлигига; Кишлок хужалиги ва Сув хужалиги вазирликларини ягона вазирликка; Инновационн ривожланиш, Камбагалликни кискартириш ва Махалла вазирликларини ягона вазирликка; Ташки ишлар вазирлиги ва Ташки савдо вазирликларини бирлаштириш керак. Умуман олганда барча вазирлик, агентлик, кумита ва хоказолар сонини камида 2 бараварга камайтириш керак, уларнинг сони купайиб, давлат аппарати улкан ва бесунакай бир механизмга айланган. Шуларга кетадиган маблаглар тежалади ва шу маблагларни ривожлантириш ва ташки карзларни камайтиришга сарфлаш керак. Лекин минг афсуски бундай булмайди, жуда куп эски ва янги амалдорларни иш билан таъминлаш керак, уларга турли хил киммат хизмат мошиналари-ю, хашаматли кабинетлар ва бошкалар керак. Халкнинг турли хил давлат идоралари-ю, амалдорларга ишончи суниб бормокда, купчилик "суриш" пайига тушган! Афсус, минг афсус...
Агентлик ва кўмиталарда хам шу ахвол
Муслим Зайниддинов
Ӯзи аслида ҳозирги кунда Олий таълим вазири ва Соғлиқни сақлаш вазиридан бошқа барчасини вазирларни ӯзини йуқ қилиш керак кийн вазирлик соҳаларини бирма бир "етти улчаб бир кеси"б таҳлил қилиб ундан сӯнг турдош соҳалардаги вазирликларни бирлаштириш керак.
Ӯзи аслида ҳозирги кунда Олий таълим вазири ва Соғлиқни сақлаш вазиридан бошқа барча вазирларни ӯзини йуқ қилиш керак кийн вазирлик соҳаларини бирма бир "етти улчаб бир кесиб" таҳлил қилиб ундан сӯнг турдош соҳалардаги вазирликларни бирлаштириш керак.
Doniyor Marufjonovich
Ассалому алейкум, Хушнудбек! Келтирилган руйхатда купгина вазирликларни бир бирига кушиб юбориш ёки уларни шу холича колдириш албатта долзарб масала, лекин бу вазирликларнинг куплари хозирги холатида хам халкимизга керакли даражадаги хизмат вазифаларини олиб бора олишмаяпти. Демокчиманки ишлаш тизимларини, самарадорликни, унумдорликни, фойдалиликни ошириш керак, кушиб юборганда хам ёки тугатилганда хам уларнинг бевосита бажараетган ишлари ёки курсаткичлари хозирги холатида колса, бу ачинарли холат. Албатта бу фикрлар хамма вазирликларга тегишли эмас ва албатта шахсий фикрлар эди. Рахмат.
Abdusaid Shakarboyev
Кайси вазирликни тугатишни билмадимку лекин халк талими вазирлигини тубдан куриб чикиш керак
Hurmatbek Jumaniyozov
Shuncha vazirlik, hali vazirlikka tenglashtirilgan o'nlab qo'mita va uyushmalar bor!!! shunda rivojlanish bo'ladimi?
6-7 ta bulsa ham ko'p.
Keraklari
1.Mudofa
2.Ichki ishlar
3.Tashqi ishlar
4.Iqtisodiyot
5.Qishloq ho'jalik
6.Ta'lim
7.Sog'liqni saqlash
+adliya
Aziza Sh
Давлатни химояси, миллий хавфсизлиги, жиноятларни олдини олиш, иктисод , талим, согликни саклаш каби вазирликларни саклаб колган вазирликларни кискартириш к.к, тизимда чукур ислохот к.к!!!
Rustik Rustam
Innovaciya investiciyaga quwiw kere , statistika qumitasini soliq, farmacevtica sog.saqlawga quwiw kere va yana bir nechtasi borr
Xakimov Jamshid
Vazirliklarni qisqartirish uchun bitta vazirlik tuzish kerak.
Hurmatbek Jumaniyozov
Yangi "Vazirliklarni faoliyatini takomillashtirish va nazorat qilish" vazirligini ochish kerak.🤣🤣🤣🤣🤣
Show next 92 comments