❗️Диққат, сўровнома: Сизнингча, қайси вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш керак?
Яқинда собиқ иттифоқ ҳудудидаги ислоҳотчилардан бири, иқтисодчи Каха Бендукидзенинг Украинадаги ислоҳотларга бағишланган маърузасидан парчаларни ўқиб қолдим.
Ўша ерда Ҳукумат портфелини ихчамлаштириш ҳамда кўплаб вазирлик ва давлат идораларини тугатиш ҳақида ҳам сўз боради. Шуларни ўқиб, бир
сўровнома ташкил қилиш фикри туғилди.
Ўзбекистонда бугунги кунда
24 та вазирлик бор
(агар адашиб кетмай, тўғри санаган бўлсам). Қўмита, агентлик, инспекция, марказ ва уюшмалар сони эса бундан ҳам кўп. Давлат сектори шишиб кетгани ҳам рост. Яқинда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ҳукуматни ихчамлаштириш керак,
деганди.
Қуйидаги қисқа сўровнома орқали 24 вазирликнинг қайси бирини тугатиш мумкинлиги, ёки қайсиларини бир-бирига қўшиб юбориш кераклиги ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиб кўрамиз.
Сўровнома кўп вақт олмайди,
атиги 2-3 дақиқада саволларга жавоб бериб бўласиз. Олдиндан иштирок учун раҳмат.
Сўровномада қатнашиш:
👉 https://forms.gle/CiW91Wq41jpYScwDAҚуйида эса Каха Бендукидзенинг айни шу мавзудаги фикрларидан парча келтираман (тўлиқроғи
бу ерда):
«Қайси вазирлик керак эмас?
Ҳозир Украинага оддий, таъбир жоиз бўлса, кесадиган ислоҳотлар керак. Реформа ҳақида баҳс-мунозаралар керак эмас. Тасаввур қилинг, мамлакатингиз ҳудудига ҳаводан ракета ҳужуми бўлмоқда ва снаряд қайсидир вазирлик устига тушди. Сиз вайрон бўлса, украин халқига оғир бўладиган вазирликни айтишингиз керак. Ёшлар ва спорт вазирлиги? Сукунат... Маданият вазирлиги? Сукунат... Таълим вазирлиги вайрон бўлса, бирор нарса ўзгарармиди?.. Шуни айтишим мумкинки, Мудофаа вазирлиги биноси устига ракета тушса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки сизда Мудофаа вазирлиги бор, лекин мудофаа йўқ...»
👉 @xushnudbek 👈
Мана яна хозир шу дамда Найман обод МФЙда свет у́чиб мазза килиб коронгу уйда кечи овкатни еб у́тирибмиз, яна биз янги У́збекистон 3 ренессанс деб мактаниб юрибмиз
2- taklif: Har yili yoki har 6 oyda 10% dan qisqartirib borish kerak. Toki 30% qolmaguncha.
Қуйидаги вазирликлар
бирлаштирилиб юборилиши ва бошқарув тизимини тушунишимиз учун керак бўлса
номлари ўзгартирилган ҳолда фаолият юритиши мақсадга мувофиқ (КEРАК ва ШАРТ)
!!!!
1) Адлия вазирлиги
2) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги (Бутун тизимни тезроқ электронлаштирсин)
3) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги
3.1 Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазирлиги
3.2 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
3.3 Энергетика вазирлиги
3.4 Транспорт вазирлиги
4) Инновацион
ривожланиш вазирлиги (Таълим вазирлиги дея номланиши мақсадга мувофиқ)
4.1 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.2 Маданият вазирлиги
4.3 Мактабгача таълим вазирлиги
4.4 Халқ таълими вазирлиги
4.5 Туризм ва спорт вазирлиги
Ҳаммаси
бирлашиб ишласа мақсадга мувофиқ битта кафедрадан ҳаммаси бир хил ҳисобот талаб
қимасдан бу ташкилотлар қуйи ташкилотларнинг
ҳисоботини йиғиш билан 70 фоиз
ҳолатларда ишингизга халақит қилади.
5) Ички ишлар вазирлиги
5.1 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
6) Молия вазирлиги
7) Мудофаа вазирлиг
8) Соғлиқни сақлаш вазирлиги
9) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
9.1 Сув хўжалиги вазирлиги (бу вазирлик амалий
бир иш қимади менимча)
10) Ташқи ишлар вазирлиги
10.1 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вазири ақлли киши лекин Ташқи ишлар билан
қўшилсин, Улар бошқа биз бошқа дейишингиз мумкин лекин биз жуда катта давлат
эмасмиз дунёда стратегик сиёсат юритадиган уша учуин улар билан бирлашинг
элчиларимиз мамлакатга инвестиция киритишга ёрдам берсин )
11) Қурилиш вазирлиги (Экологик қўмита билан келишган
ҳолда иш қилсин табиатни асрасин)
11.1 Уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
24 та, вазирликни 11 тага қисқартирдим, қўрқасмадан
қисқартиринг жаноб президент илтимос сиздан бу вазилрикларга унинг жойлардаги
вакиллари бўлимларига ажратган пулни халқнинг ўқишига илм олишига сарф этинг,
натижа албатта бўлади бутун дунёда натижа берган ислоҳат бизда бўлмай қолиши
мумкин эмас.
Davlat xizmatlari Agentligi ni hamma shikoyat qilayapti ishni to'g'ri tashkilashtira olmayapti faqat o'rtada ortiqcha to'lovlar to'lanayapti pullik xizmat qilib qo'yishgan ariza jo'natib berganligi uchun ham...