⚡️ 9 май байрамида оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади
Ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда
табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,
‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш
ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни
фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.
✅ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан
табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши
таъминланади.
👉 @xushnudbek 👈
Bir narsaga tushunmadim, Xotira va qadrlash kuni bayram hisoblanadimi?
Сиз суз эркинлиги тугрисида бошка гапирмайман дебсиз лекин айтган гапларингиз 100 % тугри эди. Чунки хакикат учун кураш енгил булмайди. Бошида сиз шу масалани кутариб чикишингиз ва одамларни соглом фикрга чорлашингиз тугри эди. Куч органларига хаддан ташкари катта ваколатлар берилиши, уларни хар бир харакатини идеаллаштириш ,жамиятни ,одамларни битта колипга солишга уриниш,фикрни филтрлашга уриниш бу жуда хавфли симптом. Хар бир ижтимоий ходиса ва фикр жамиятда резонанс ва фикрлар иккига булиниши бу табиий ва керакли соглом холатдир. Бу ерда сизнинг чикишингиз нихоятда тугри ва зарур эди. Куркманг ,салбий фикрлардан ранжиманг. Буни табиий кабул килинг. Сиз хам бошкалар каби кур ва гунг булиб олишингиздан факатгина халкимиз ютказади. Шахсан мен сизни Узбекистон Адлия ва Адолати келажаги деб биламан.
П/с Шу фикрларимни Хушнудбек укишини истар эдим билганлар булса Хушнудбекни шахсий ботига ташлаб куйинглар илтимос. Рахмат.
Buni odamlar tushuntirish shart emas ular bugungi vaziyatni ko'rishib vaziyat qanaqaligini anglab bo'lishgan
Ko'pchilik komentaryalarga qarayabman ado etmasak bu bayramni urushda qiynalgan xalqimizga sotqinlik bo'ladi degan fikrlar bayon etilgan
Xozirgi kunda jamoat joylarida to'planish uzi katta sotqinlikdir
Biz bayramni nishonlaymiz faqat carantin qoidalariga rioya qilgan holda oila davrasida buni odamlar ham to'g'ri tushunishlari kerak