Вакцина олганда контрактга бериладиган 10%лик чегирма ҳақида айрим тушунтиришлар
Юқоридаги овозли хабарда қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилганман:
❓Чегирма бериш муддати қачон?
❓Нечанчи курсларга чегирма берилади?
❓Стипендия оладиган талабаларга чегирма йўқми?
❓Нима учун чегирма фақат кундузги таълимга берилади? Нега сиртқи ва кечки таълимга берилмаяпти?
❓Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар дейилганда нима назарда тутилган?
❓ Нодавлат ва хусусий ОТМлар талабалари учун ҳам чегирма бериладими?
👉 @xushnudbek 👈
Kechki hamda sirtqi ta‘limdagilarga ham bu qonun amal qilish kerak
Vaksina olganlarga chegirma deb konraktni oshirib qaytib ayirib nima qilopsizlar bechora. Xalq foydasiga boʼlmayapti tepadagilar.
ОТМларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалари ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб амалга оширишлари мумкин.

Фото: УзА
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда ЎзА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Жумладан:
белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;
белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;
хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.