БУГУН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛАДИ
Бугун соат
17:00 да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари иштирокида
Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик масалалари ҳақида матбуот анжумани
бўлиб ўтадиБугун
ўтган сафаргидек, атиги 7 дақиқа давом этмайди. Умид қиламизки, Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги саволлар, жумладан,
магистратура қабул якунлари, ўқишни кўчириш ва тиклаш масалалари, шунингдек, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулнинг қачон бошланиши, ижодий имтиҳонлардаги ўзгаришлар, ҳамда, шу кунларда ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган тўлов контрактни арзонлатиш ҳақидаги энг муҳим саволларга батафсилроқ жавоб берилади.
Иштирокчилар:
1.
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги
2. Давлат тест маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари.
❗️Агар ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса
«Телеграм» тармоғи орқали @aokapress манзилига йўллашингиз мумкин.
Матбуот анжуманини
«UzReport TV», «Ўзбекистон 24», «Маҳалла» телеканаллари ҳамда
Youtube тармоғида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин. Шунингдек,
@davlattestmarkazi каналида ҳам!
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈
ILTIMOS IMTIHON TOPSHIRADIGANLAR ABITURIYENTLARLARKU BIZNING SAVOLLARGA HAM QARANGLAR
2 smenga tuwsa 17:00 dan bowlanarkan
Wunga Nomoz vaqti boposa Nomoz oqigani Vaqt ajratiladmi?