Тугаётган куннинг энг катта шов-шувли воқеаси - бу, шак-шубҳасиз, New York Times газетасининг биринчи саҳифасида асосий сурат сифатида Ўзбекистондаги тест синовларининг сурати чоп этилгани бўлди!
Бу таърифлаб бўлмас, даҳшатли даражадаги зўр иш! Ўзбекистон бирор оламшумул фалокат ёки фожиа билан эмас, айнан таълимга оид ижобий тадбир билан NYT бош саҳифасида бўлиши одамни беҳад хурсанд қилади, албатта.
👉 @xushnudbek 👈
Ўзи мақолани ўқидингизми ёки ўзингизча хулоса чиқаряпсизми? Ёки биров ғурурланиш керак деса, ҳа деб маъқуллаб кетаверасизми? Мен сиз учун мақолани таржима қилдим, бир ўқиб кўринг.
Тошкент - Чоршанба куни ўн минглаб коронавирус пандемияси туфайли бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт ареналарида имтиҳон топшириш учун йиғилишди.
Икки ҳафта давомида бўлиб ўтадиган оммавий имтиҳонларда 1,4 миллиондан ортиқ абитуриентлар стадионларнинг югуриш қисмида ёки йўлаклардаги парталарда уч соат давомида имтиҳон топширишади.
Улар марказлашган қабул тизими асосида 150 000 атрофидаги талабалик ўринлари учун кураш олиб боради.
Юзлаб ўғил ва қизлар Чоршанба куни илк имтиҳонларда маскалар таққан ҳолда қатнашишди. Об-ҳаво сояда ўтирганлар учун жуда илиқ ва қулай бўлди, лекин қуёшда ўтириб қолган абитуриентлар ўзларини тўғри қўёш нурларидан ҳимоя қилиш учун қоғоз ва кийимларидан фойдаланишди.
34 миллион аҳолига эга Марказий Осиё давлати ёз ўрталарида тиббиёт тизими оқсаб қолганлиги туфайли жорий этилган иккинчи карантин чекловларини эндигина тугатди.
Собиқ совет республикаси ҳозирга қадар 42,370 Covid-19 билан касалланганларни қайд этди, улардан 324 нафари вафот этган.
———
Энди шуни қайси жойи ғурурланадиган? Ҳа, биламан, бу мақола ўзбек журналисти иштирокида тайёрланган. Лекин эътибор беринг, мақолада ҳаммага бир хил шароит яратилмагани, кимдир сояда ўтиргани, кимдир эса иссиқда қолиб кетганига урғу берилмоқда. Ундан ташқари Ўзбекистон номини ҳам имкон борича четлаб ўтиб Марказий Осиёнинг 34 миллионлик аҳолига эга давлати, Собиқ совет республикаси каби номлар билан таърифлашга ҳаракат қилишган.
Шунга мен хурсанд бўлайми? Қани бу ерда ғурурланадиган жой?
Мажид Каримов мана бу видеода аниқ ва тиниқ қилиб давлат ҳисобидан бош кийим берилади деб айтган. Ҳа, у режалаштириляпти деган, лекин Шерзод Қудратхўжаев бу ҳаммаси давлат ҳисобиданми деган саволига ҳа, ҳамма бош кийим билан киради деб айтган.
Аслида РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА сўзи ДТМ учун жуда мос синоним экан. Унда кўра Давлат Режалаштирилмоқда Маркази ёки яна ҳам зўр қисқартириб ДРМ (орқасига битта ҳарф қўшиб ўқиш тавсия этилади) деб номлаб қўйинглар.
Умуман ДТМ нотўғри тизим, буни тан олишимиз керак, биз тест тизимидан кечишимиз керак. Қанчалик тезроқ бўлса, шунчалик яхши.
Мана шу ҳолатни ҳам олинг, ҳаммага бир хил шароит яратилмаган имтиҳонда ҳаққонийлик деган тушунчаларга заррача ҳам ўрин йўқ.
Кимдир соя-салқинда ўтириб, кимдир қуёшда терлаб пишиб, яна кимдир парник тагида тест ишлайди. Лекин сен мана бу куни ёмғирда қолиб кетдинг, устингга парник тортиб тест ишлашингга ҳалақит қилдик ёки сенга кепка бера олмадик, сен иссиқда қолиб кетдинг, шунинг учун сенга беш балл қўшиб берамиз демайди-ку.
Аслида бу ишларни бемалол онлайн тизимга ўтказиш ва онлайн имтиҳон олиш учун мукаммал платформа яратиш учун ДТМ ва Қабул комиссиясида вақт бор эди, бу ҳақида ёзган эдим ҳам.
Дунёнинг нуфузли университетлари ҳам онлайн имтиҳон олишни йўлга қўя олди, бизда нега бунинг иложи йўқ эди? Бор эди, лекин қотиб қолган миялар ишлаб кетса, ривожланиб кетамиз-ку.
Манаман деган ўша Миллий университетнинг ҳам дунё бўйича рейтинги 4000-ўринда юрибди, яна шунга шунча ваҳима.
Мақоланинг инглиз тилидаги версиясини мана бу ерда ўқиб олишингиз мумкин.
@tentakminds #еееdanceqilibquyay