Баттар бўлинг😉Телеграмда қишки таътил 9 мартга қадар узайтирилгани ҳақида хабар тарқалибди. Хабар тагига мени каналимнинг манзилини қўйиб қўйишибди.
Бу хабарнинг рост ёки ёлғонлигини каналимга кириб осонгина текшириб кўриш мумкинлигига ҳам айрим талабаларнинг ақли етмаяпти. Яна булар замонавий талабамиш, хеҳ, ўргилдим.
Нима ҳам дердим, ким шу хабарга ишониб юрган бўлса —
БАТТАР БЎЛИНГ! Сизга бу ҳам кам.
Олдидан чиққан хабарни ҳовлиқиб ҳаммага тарқатиб юрадиганларга ҳам шу гап.
P.S.: бу хабар, катта эҳтимол билан, қишки таътил узайтирилиши муносабати билан 14 январда совғасиз қоладиган йигитларнинг 8 мартда ҳам совға бермайдиган бўлдик, деган мазмундаги ҳазили бўлган. Аммо ким нима деса ишониб кетаверадиган лақмаларга буни ҳазиллигини тушунтириб бўлармиди?Кўп эмас, озгина мустақил фикрингиз бўлсин, барака топгурлар.👉 @xushnudbek 👈
Bu yolgon xabar ishonmanglar deb
Nomingizdan foydalanishgani sizga qattiq ta'sir qilibdi
Фикрингизга кушиламан.
Хушнудбек ака.
Узим гувохи болдим коп группаларда таркалди фейк малумот. 😂
100% тогри гапирдиз.
Reyaksiyangiz kurinayabdi