🦟 Чивин кўп чақадиган одамларнинг қони "ширин" бўладими?Адабий тилда чивин, лекин воҳа томонларда пашша деб аталадиган, асосан кеч бўлганда фаоллашадиган бу ҳашорат чақмаган инсон кам топилса керак. Чивинларнинг
фақатгина урғочиси қон сўриб озиқланади. Бизни чақишиданам кўра кўпроқ улар турли қон билан юқувчи касалликларни ҳам ташувчи бўлиши мумкин. Чивин чақиши натижасида келиб чиқадиган аллергик ва дерматологик ҳолатлар
алоҳида мавзу. Ҳозир биргаликда чивин қандай одамларни кўпроқ чақиши ҳақида танишамиз.
Чивин кўп чақадиганларнинг қони ширинми? Ёки чақмайдиганларнинг "шохи" борми? Нега баъзиларни чақмайди?Айтишларича,
ҳар 10 кишидан 2 нафари чивинларни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда чорлайди. Бунинг сабаби бир нечта омилларнинг комбинациясига боғлиқ.
1⃣.
Қон гуруҳнинг аҳамияти1900-йилда Карл Ландштайнер одамда қон гуруҳлар (AB0) борлигини кашф этди. Аммо бизнинг қаҳрамон чивинларимиз буни ундан анча аввал кашф қилишган. 2004-йилда япон олимларининг
тадқиқоти шуни кўрсатдики, чивинлар биринчи қон гуруҳига (0) эга бўлган одамларни иккинчи (A) ларга қараганда
икки баравар кўпроқ чақишади. Япониялик тадқиқотчилар аниқладиларки, 85% одамлар териси орқали ажраладиган моддалар туфайли чивинларни жалб қиладилар.
2⃣.
Карбонат ангидрид концентрациясиКарбонат ангидрид концентрацияси кўп бўлган жойлар чивинларни ўзига тортади. Инсон нафас олганда кислород ютиб, карбонат ангидрид чиқаришини ҳисобга олсак, бу ҳаммага тушунарли.
3⃣ Жисмоний фаолликЧивинларни шунингдек, сут ва кислоталари, аммиак, мочевина ҳидлари ҳам ўзига тортади. Ҳар бир инсон териси ва ундан ажраладиган бундай моддалар даражаси ирсият билан боғлиқ. Кимдадир кўп, кимдадир кам.
4⃣.
Терининг ҳусусий микрофлорасиЧивинларнинг одам териси нормал бактерияиал флораси билан боғликлиги ҳақида
тадқиқотлар мавжуд. Маълум бўлишича, чивинлар терисида бактериялари кўп бўлган инсонларни "севишади".
5⃣.
Пива Ҳа, бу чивин деганлари пива ичган одамларни яхши кўришини исботловчи Япония олимларнинг
тадқиқотлари мавжуд.
6⃣.
Кийимнинг рангиЧивинларда нафақат ҳид билиш, балки кўриш ҳам яхши ривожланган. Аниқланишича,
қора, тўқ-кўк ҳамда қизил рангдаги кийимдаги инсонларга чивинлар кўпроқ яқинлашаркан.
7⃣.
ҲомиладорликБир қатор тадқиқотлар ҳомиладор аёл чивинлар учун энг яхши ўлжа эканлигини
тасдиқлайди.
Ҳозирда чивин (пашша)лардан ҳимояланишнинг турли усуллари мавжуд. Улар орасида ҳона гуллари, терига суртиш учун крем, ҳона учун аэразоллардан тортиб, электрон қурилмаларгача топиш мумкин. Ҳаммасининг ўз ўрни бор.
Ҳўш, сиз қайси усуллардан фойдалангансиз ва қайси бирида яхши натижаларга эришгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
(Пастда ўзбекча пашшахона расми келтирилган)Каналга уланиш:👉"Доктор Аллерголог" (
@allergiya)
Pashshalardan xalos bo'lishni eng oddiy va samarali usuli o'zimizni pashshaxona. Ammo, shaxsan man pashshaxonada siqilib ketaman. Garchi yupqa matodan yasalsada ichida havo aylanishi juda kam bo'ladi. 😔