Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида
давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳар йили давлат бюджетидан
тахминан 20 млрд сўм оладиган «Сўғдиёна» ягона голни мана шунақа шармандали пенальтидан урди. Бош ҳакамнинг
ёки кўзи, ёки виждони кўр.
Майли, бунақа хатоликлар VAR пайдо бўлгунгача халқаро футболда ҳам доим бўлган.
Аммо бошқа нарсани айтмоқчиман:
❗️Ҳар йили БИР НЕЧА ЮЗ МИЛЛИАРД СЎМ бюджет пуллари шу расво футболимизга кетяпти, бундан бирор фойда бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.
Мен тўлаган солиқлардан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!! Қўлидан келса жамоалар ўзи пул ишлаб топсин ва ана шунда билганини қилсин.
P.S.: «Турон» бош мураббийининг аламли интервьюсини каналда қўйиб ўтирмадим, сўкинишли жойи борлиги учун. Аммо у ҳақ эди.
👉 @xushnudbek 👈
Agar hakamlik shunday bòlsa bizga umuman hakamlar kerak emas
20 миллиард динг 😲😱
Давлат бюджетини каламушлар кемирвотганэеанде.
Тринер хақ гапни айтди.
Телевизор оммавий ахборот воситаларида Диёр Имомхўжаев бонг уради аммо буёғда
Агар шунақа бўлса еғиштириб қўйгани маъқул.
Ундан сиз этганизде таълим соҳасига ажратилса нисбатан яхшироқ.
Аммо хамма жойда бунделар бор.
Гуруч курмаксиз бўлмас диб мақолларни бекорга чиқаришмаган
мен тушунмайман нимага сарфлияпмизу, келажакда нимани кутяпмиз ???