Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида
давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳар йили давлат бюджетидан
тахминан 20 млрд сўм оладиган «Сўғдиёна» ягона голни мана шунақа шармандали пенальтидан урди. Бош ҳакамнинг
ёки кўзи, ёки виждони кўр.
Майли, бунақа хатоликлар VAR пайдо бўлгунгача халқаро футболда ҳам доим бўлган.
Аммо бошқа нарсани айтмоқчиман:
❗️Ҳар йили БИР НЕЧА ЮЗ МИЛЛИАРД СЎМ бюджет пуллари шу расво футболимизга кетяпти, бундан бирор фойда бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.
Мен тўлаган солиқлардан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!! Қўлидан келса жамоалар ўзи пул ишлаб топсин ва ана шунда билганини қилсин.
P.S.: «Турон» бош мураббийининг аламли интервьюсини каналда қўйиб ўтирмадим, сўкинишли жойи борлиги учун. Аммо у ҳақ эди.
👉 @xushnudbek 👈
2. Гапиришдан олдин яхшилаб ўқишни ўрганинг. "Сўғдиёна"ни айблаганим йўқ. У давлатдан оладиган пуллар ҳақида маълумот бердим холос.
3. Айбни ҳакамга қаратганман. Ёки сизларнинг ҳам кўзингиз ҳакамники каби кўрмай қолдими?
4. Давлатдан молиялаштирилмасин деган гапим эса, барча клубларга тегишли, фақат "Сўғдиёна"га эмас. Болалар ҳароба мактабларда ўқишяпти, мактаб камлигидан 35-40 нафар ўқувчи битта синфда тиқилишиб ўқияпти, айрим жойларда ҳатто 3 смена дарслар бўляпти. Давлат мактаб қурсин, ўқитувчилар ойлигини оширсин, бунақа 90 минутлик цирк учун халқнинг бунча миллиард пулини сарфламасин. Бу гапим сизга ёқмаган бўлса, хоҳишингиз.