Бугун Ўзбекистон Супер лигасининг 2-турида
давлат бюджети пулларига молиялаштириладиган Жиззахнинг «Сўғдиёна» ҳамда миллий чемпионатимиздаги хусусий жамоа Яйпаннинг «Турон» жамоалари ўртасидаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ҳар йили давлат бюджетидан
тахминан 20 млрд сўм оладиган «Сўғдиёна» ягона голни мана шунақа шармандали пенальтидан урди. Бош ҳакамнинг
ёки кўзи, ёки виждони кўр.
Майли, бунақа хатоликлар VAR пайдо бўлгунгача халқаро футболда ҳам доим бўлган.
Аммо бошқа нарсани айтмоқчиман:
❗️Ҳар йили БИР НЕЧА ЮЗ МИЛЛИАРД СЎМ бюджет пуллари шу расво футболимизга кетяпти, бундан бирор фойда бўляптими? Ундан кўра бу пулларни таълимга, мактабларга сарфласа миллат учун минг марта фойда бўларди.
Мен тўлаган солиқлардан 1 сўмни ҳам футболга берилишига асло розимасман!!! Қўлидан келса жамоалар ўзи пул ишлаб топсин ва ана шунда билганини қилсин.
P.S.: «Турон» бош мураббийининг аламли интервьюсини каналда қўйиб ўтирмадим, сўкинишли жойи борлиги учун. Аммо у ҳақ эди.
👉 @xushnudbek 👈
5 qo'lni birdan og'izga tiqmaslik kerak.
Terma jamoaga Anu chetellik kelgan murabbiylarga bergan pullarni bowqa bir soxaga urganda wundan foyda boredi
Халкни ейвериб чарчамади шулар...!😇🥲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким саҳрода яшаса, (қалби) қаттиқ бўлади, ким овга эргашса, ғафлатда қолади, ким подшоҳ ҳузурига борса, фитнага учрайди»*.
Яна шундай дейдилар: «Яқинда устингизга шундай амирлар келадики, уларнинг сизларга мақбул ва сиз рад этадиган амаллари бўлади.
Ким уларни инкор қилса, гуноҳдан қутулади. Ким ёмон кўрса, саломат бўлади. Лекин ким розилик намоён этса ва тобе бўлса, Аллоҳ таоло уни узоқ қилади».**
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақатгина подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори-олимлар турадилар».
Ҳузайфа раҳматуллоҳи алайҳ: «Фитна чиқадиган жойлардан сақланинг», дедилар. «У қайси жой?» деб сўрашди. У киши: «Амирларнинг эшиклари.
Сизлардан бирортангиз амирнинг ҳузурига кирса, унинг ёлғонини тасдиқлайди ва унда бўлмаган сифатларни гапиради», деб жавоб бердилар.
---
* Имомлар Абу Довуд, Насаий ва Термизийлар ривояти
** Имом Муслим ривояти.
Имом Ғаззолийнинг " Иҳёу улумид-дин" китобларидан