2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Yurtimizda ham zoʻr boʻlmasa ham masofaviy degan tushuncha, inson uchun xizmat koʻrsatish sohasi bir qadar rivojlandi. Qolganini sekin koʻrib boramiz
Келаётган йил хайрли бўлсин.
2020 йил ҳам биздан рози бўлсин, унга кўп дашномлар бердик. Аслида биз тақдири илохийга ишонамиз ва ўтган кунларимиз учун АЛЛОҲ га хамду санолар ва шукрлар қиламиз, чунки биз хали тирикмиз...
Xammamizani ollox aziz qilsin!
Xar ótgan kunimiz xayrli bólsin!