2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Бироқ бу йил яна қайсидир юртдошларимиз ҳаётида ўчмас из қолдирди. Масалан, бир неча ўн йиллаб давлат идораларида сарсон бўлган кишилар Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга олинди. Шу қатори мен ҳам. Бу кунларга етказган Яратганга беадад шукур!
Мазкур масалани ижобий хал этилишида Хушнудбек сизнинг ҳам хиссангиз катта эканидан хабаримиз бор. Шу муносабат билан Сиз ва сиз орқали яқинларингизни янги йил билан табриклайман! Илойим сиз ва сиздек фарзанд ўстирган ота-онангиз каби кексаларимизни Яратганнинг ўзи паноҳида сақласин!
Қолдириб кўп ёмон ҳотирот.
Сафимиздан қанча қадрдон,
Қучоғингда топдилар вафот.
Қанчаларнинг қуриди шўри,
Қанчаларни михлаб тўшакка,
Қанча қалбни ғуссага қўйиб,
Қайғу солдинг қанча юракка.
Кетаяпсан йигирманчи йил,
Бошинг эгик!
Ўзинг ҳижолат,
Бизни роса бопладинг, аммо,
Илло, енга олганинг тухмат!
Тўйлар тинди!
Жаноза кунда,
Бугун борни эрта йўқотдик,
Ўзимиздан кўрмайин шунда,
Сенгинага тинмай тош отдик!
Кетаяпсан йигирманчи йил,
Одамларни силтаб, уйғотиб,
Кетган экан нафсимиз гуллаб,
Кетган экан дийдалар қотиб.
Сени ёмон дедик,
Қарғадик,
Кетишинг ҳам тантана!
Зеро,
Нега келганингни англадик,
Нега сени юборди Ҳудо?
Азобландик, синаб-синалдик,
Фикр этдик!
Ўйладик!
Билдик!
Бу дунёда яшаш нимаю,
Бу дунёга нима келдик?
Қадрладик ҳар отар тонгни,
Ҳар нафасни етдик қадрига,
Жигар майли, бегонанинг ҳам,
Чора излаб чопдик дардига!
Ибодатга қўйилди қадам,
Шукроналар кўпайди сони,
Xудо деди xудосизлар ҳам,
Фарёдлари тутиб самони!
Мусофирлар қайтди Ватанга,
Оналарнинг тинди кўз ёши,
Сени шундай яратди балки,
Ёрсиз совуқ тунлар бардоши!
Кетаяпсан!
Майли омон бор,
Рост бўлсина тамом бўлганинг.
Балки келганингда ҳикмат бор,
Балки xайрлидир келганинг.
Кетаяпсан йигирманчи йил...
2021 yilda omadimni bersin men xam talaba bulish baxtiga muyyasar bulay