2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Кириб келаётган йил согликка саломатликка бой йил булсин, ишларга омад келтирадигон йил булсин!
2020 йил ман учун яхши йил булмади топганимдан йокотганларим жуда куп булди энг катта йукотишим онам касаллик туфайли бу ёруг оламни тарк этдилар.
Хаммани ишларига омад , бахтли саодатли булинглар.
Bu yil manga judayam ovzgacha yil bo'ldi:Covid sentrda 4oy ishladim bu manga juda katta tasurotlar, tajribalar olib keldi.
2020, яхши қол, хуш қол,
Азобли тўрт фасл алвидо сенга.
Умрим тақвимида тўксанг-да виқор,
Ҳатто бир лаҳзанг ҳам тушмас эсимга.
2020 эшигимни ёп,
Аччиқ шамолингдан жунжикмасин юз.
Хайр ҳам демайман, юзимда ниқоб,
Қўл ҳам силтамайман, умидингни уз!
2020 тугунингни туг,
Олиб кет, келтирган лаш-лушларингни.
Сенинг синовларинг минг эшшакка юк,
Қолдирма бир мисқол улушларингни.
2020 жонимга тегдинг,
Наздимда жуда кўп қолиб кетдинг сен.
Не-не буюкларнинг бошини эгдинг,
Не-не суюкларни олиб кетдинг сен.
2020 кўз ёшингни арт,
Йиғлама, йиғлатиб қилдинг-ку абгор.
Икки йигирманинг бирлашмоғи дард,
Икки йигирмада қирқта синов бор.
2020 нафас олмай кет,
Нафас ололмаган дардмандлар ҳаққи!
Сен берган дард билан тимдаланди эт,
Сен берган дорилар заҳару-заққум.
2020 сенга лутф ҳадя,
Қаҳринг-ла сололдинг дунёни изга.
Одамлар унутиб қўймасин, дея,
Меҳрнинг қадрини кўрсатдинг бизга.
2020 - хонанишин йил,
Мактаблар ёпилди, масжидларда қулф.
Бўм-бўш хиёбонлар, ҳувиллаган йўл,
«Уйда қолинг» деган шиор бўлди урф.
2020 сен маюс бир куй,
Тинглаганим сари тўлғонар оҳлар.
Олот шамолидан вайрон бўлган уй,
Сардоба сувида оққан қишлоқлар.
2020 - айтмоқдир вақти;
... Ўрмон оловидан қовжираган шох.
Юпқалашиб қолган Трампнинг тахти,
Ва Аллоҳ элчисин эрмаклаган шоҳ!
2020 - барига тавба;
Арману-Озарни озорлаган тун.
Илк бора бўш қолган муборак Каъба,
Байрут осмонини қоплаган тутун.
2020 тошқинлар тинди,
Шукур, дардингга ҳам топилди малҳам.
Сафари қариган ўзингдай энди,
Эски бўлиб қолсин азобларинг ҳам.
2020 шукурки борман,
Умринг битмоғини кузатмоқ бир бахт.
Мен шоир Ўлмасман ва умидворман,
Янги йил тонгида қилмоқ учун аҳд!
2020 эшигимни ёп...
Ўлмасбек Самарқандий
OTA-onasining, buvi buvasining iftixori bo'lsin, rizqi butun bo'lsin!
Men da ham bu yil hayotimdagi eng ajoyib yil bo‘ldi!
Tajriba oldim! Juda baxtliman!
Barchangizni oila a'zolaringizni bayram bilan tabriklayman! Sog‘ omon bo‘ling!
Худди Сиздек менда хам 2020 йил ота бўлдим. Буни сўз билан тарифлаб бўлмайди.
Тўгри, оғир йил, синовли йил бўлди. Махзунлик йили деб эълонқилинди. Лекин биз инсонларга яхши тарбия бериб кетди.
🍁Кандай дейсизми???
Инсонлар бир - бирининг қадрига етадиган бўлдилар..Ўзининг , яқинларининг бир бирига бўлган меҳр , мухаббатини юракдан хис қила билдилар. Ўз соғлигининг қадрини биладиган бўлдилар. Дийдорлашиб туриш қанчалик ширин эканлигини билдилар. Аллоҳ бериб турган неьмат хавонинг қанчалик қадрли эканини билдилар..
🍁Инсонларни сабр матонатини яна бир бор синовдан ўтказди. Хеч бир йил кириб келганда бунчалик хурсанд билмагандик. Бошқа йилларга қараганда қаттик қувонч билан кутиб олдик..2020 омадли йил, қувончли йил бўлади рақамлар тўгрисида ўзларимиз билганимизча башоратлар қилдик, тарифлар бердик. Лекин хар бир сониямиз, хар бир дақиқамиз , хар бир кунимизни Аллоҳни ўзи белгилайди .Шуни эсдан чиқардик..Бордан йуқ киладиган хам ЎЗИ йуқдан бор қиладиган хам ЎЗИ. Ракамларда айб йуқ...Ўша ракамларни қаро қилиб кўрсатган биз ўзимиз
🍁Нафсимизга эрк бердик, билиб билмай кимларгадир озор бердик, дилини оғритдик, Аллоҳни энг ёмон кўрганларидан бири, энг оғир гуноҳ кимларнидир ғийбатлар қилдик
2020 йил бизга сабоқ эмасми? 2020 йил шукроналик йили эмасми? 2020 йил нафсимизга, ўзимизга бўлган тарбия йили эмасми? 2020 йил қадр-қиммат йили эмасми? Бу сўзларни янаям давом килдирсак анча сўзлар, анча гаплар айтиш мумкин.
🍁Имонинни, диёнатни унитганлар қанча эди. Аллох бюрган фарзларни қилмайдиганлар қанча эди.2020 йил шундай қаттиқ тарбия бердики умрида қилмаган иши Аллоҳ учун саждага бош қўядиган бўлдилар.
Янги йилда иботларимиз мукаммал, давомли, хаётимиз файзлик бўлсин. Дастурхонииз тўкин бўлсин.
САНО.
@mirzaqulbolish