2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.

Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.

Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди — ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.

Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.

Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈

620 comments

Show 100 more comments
Jasur
​​ХАЙРЛАШУВ

2020, яхши қол, хуш қол,
Азобли тўрт фасл алвидо сенга.
Умрим тақвимида тўксанг-да виқор,
Ҳатто бир лаҳзанг ҳам тушмас эсимга.

2020 эшигимни ёп,
Аччиқ шамолингдан жунжикмасин юз.
Хайр ҳам демайман, юзимда ниқоб,
Қўл ҳам силтамайман, умидингни уз!

2020 тугунингни туг,
Олиб кет, келтирган лаш-лушларингни.
Сенинг синовларинг минг эшшакка юк,
Қолдирма бир мисқол улушларингни.

2020 жонимга тегдинг,
Наздимда жуда кўп қолиб кетдинг сен.
Не-не буюкларнинг бошини эгдинг,
Не-не суюкларни олиб кетдинг сен.

2020 кўз ёшингни арт,
Йиғлама, йиғлатиб қилдинг-ку абгор.
Икки йигирманинг бирлашмоғи дард,
Икки йигирмада қирқта синов бор.

2020 нафас олмай кет,
Нафас ололмаган дардмандлар ҳаққи!
Сен берган дард билан тимдаланди эт,
Сен берган дорилар заҳару-заққум.

2020 сенга лутф ҳадя,
Қаҳринг-ла сололдинг дунёни изга.
Одамлар унутиб қўймасин, дея,
Меҳрнинг қадрини кўрсатдинг бизга.

2020 - хонанишин йил,
Мактаблар ёпилди, масжидларда қулф.
Бўм-бўш хиёбонлар, ҳувиллаган йўл,
«Уйда қолинг» деган шиор бўлди урф.

2020 сен маюс бир куй,
Тинглаганим сари тўлғонар оҳлар.
Олот шамолидан вайрон бўлган уй,
Сардоба сувида оққан қишлоқлар.

2020 - айтмоқдир вақти;
... Ўрмон оловидан қовжираган шох.
Юпқалашиб қолган Трампнинг тахти,
Ва Аллоҳ элчисин эрмаклаган шоҳ!

2020 - барига тавба;
Арману-Озарни озорлаган тун.
Илк бора бўш қолган муборак Каъба,
Байрут осмонини қоплаган тутун.

2020 тошқинлар тинди,
Шукур, дардингга ҳам топилди малҳам.
Сафари қариган ўзингдай энди,
Эски бўлиб қолсин азобларинг ҳам.

2020 шукурки борман,
Умринг битмоғини кузатмоқ бир бахт.
Мен шоир Ўлмасман ва умидворман,
Янги йил тонгида қилмоқ учун аҳд!

2020 эшигимни ёп...

Ўлмасбек Самарқандий
Кизалок кушилди.Оллох уларни хамиша сакласин.Набираларим ота оналарига рахмат келтирадиган солиха фарзандлар булишсин илохим.Роса Сизни аёлингизга хавас килдим.жудаям зехнли .зукко ширин суз экан.бири бирларизга жуда мос.илохим доимо сог булинглар.
Ominaxon Xoshimova
Bu yil mani talabaligimni oltin davrilarini o'g'irladi.Mayli ollohga shukur sog'lik omonlikda ota onamni bag'rida yangi yilga yetib keldik.
(@TALABA 2020@)
Xushnudbek aka men ham 2020-yil talaba buldim.
Oilam mening baxtim
Umri bilan ota onasi bilan bergan bòlsin ishingizga omad
😊Gulmira
Assalomu aleykum Xushnud aka va Mexrinavoz farzandli bo'lganingiz bilan tabriklayman !
OTA-onasining, buvi buvasining iftixori bo'lsin, rizqi butun bo'lsin!
Men da ham bu yil hayotimdagi eng ajoyib yil bo‘ldi!
Tajriba oldim! Juda baxtliman!
Barchangizni oila a'zolaringizni bayram bilan tabriklayman! Sog‘ omon bo‘ling!
Умри билан ризки билан берган булсин.
Худди Сиздек менда хам 2020 йил ота бўлдим. Буни сўз билан тарифлаб бўлмайди.
Бу йил мен учун жуда омадли йил булди. Куп эришолмаган ютукларга эришдим, касбий фаолиятимда юксалишлар..... ва узим учун энг мухими магистратура талабаси булдим. Янги дустлар, янги шогирдлар орттирдим. 2021 йилда хам режаларим бисер.... Илохим, уларга хам осонлик ва яхшилик билан етказсин Аллохим. Хаммани байрам бн табриклайман!!!
Озодбек Пулатов
Ассалому алайкум Хушнудбек. Авваламбор фарзандингизни умри ризки билан берган булсин. Пандемия анча тасир килди аммо яхши режаларимнинг айримларига эришдим.Сизга соглик саломатлик тинчлик бахт омад тилайман.Андижон Булокбоши Пулатов Озодбек.
🍁Йил охири бўлгани учунми қай бир сахифани варақласангиз 2020 йилга тана дошномлар битилган..нега ? 2020 йил хамма йил каби уз вақтини адо этиб ўтдику.
Тўгри, оғир йил, синовли йил бўлди. Махзунлик йили деб эълонқилинди. Лекин биз инсонларга яхши тарбия бериб кетди.
🍁Кандай дейсизми???
Инсонлар бир - бирининг қадрига етадиган бўлдилар..Ўзининг , яқинларининг бир бирига бўлган меҳр , мухаббатини юракдан хис қила билдилар. Ўз соғлигининг қадрини биладиган бўлдилар. Дийдорлашиб туриш қанчалик ширин эканлигини билдилар. Аллоҳ бериб турган неьмат хавонинг қанчалик қадрли эканини билдилар..

🍁Инсонларни сабр матонатини яна бир бор синовдан ўтказди. Хеч бир йил кириб келганда бунчалик хурсанд билмагандик. Бошқа йилларга қараганда қаттик қувонч билан кутиб олдик..2020 омадли йил, қувончли йил бўлади рақамлар тўгрисида ўзларимиз билганимизча башоратлар қилдик, тарифлар бердик. Лекин хар бир сониямиз, хар бир дақиқамиз , хар бир кунимизни Аллоҳни ўзи белгилайди .Шуни эсдан чиқардик..Бордан йуқ киладиган хам ЎЗИ йуқдан бор қиладиган хам ЎЗИ. Ракамларда айб йуқ...Ўша ракамларни қаро қилиб кўрсатган биз ўзимиз

🍁Нафсимизга эрк бердик, билиб билмай кимларгадир озор бердик, дилини оғритдик, Аллоҳни энг ёмон кўрганларидан бири, энг оғир гуноҳ кимларнидир ғийбатлар қилдик

2020 йил бизга сабоқ эмасми? 2020 йил шукроналик йили эмасми? 2020 йил нафсимизга, ўзимизга бўлган тарбия йили эмасми? 2020 йил қадр-қиммат йили эмасми? Бу сўзларни янаям давом килдирсак анча сўзлар, анча гаплар айтиш мумкин.

🍁Имонинни, диёнатни унитганлар қанча эди. Аллох бюрган фарзларни қилмайдиганлар қанча эди.2020 йил шундай қаттиқ тарбия бердики умрида қилмаган иши Аллоҳ учун саждага бош қўядиган бўлдилар.
Янги йилда иботларимиз мукаммал, давомли, хаётимиз файзлик бўлсин. Дастурхонииз тўкин бўлсин.
САНО.
@mirzaqulbolish
KAKHRAMON KODIRJONOVICH
Xurshid aka tabriklayman umri uzun rizqi baland ota onasi bilan bergan bolsin
Gavhar Omonova
Avvalo hammani yangi yil bilan tabriklayman 2020 yil saboqli yil bõldi insonlarga juda kõp narsalarni õrgatdi yaxshimi yomonmi har narsada hikmat bor. Allohga shukur har bir kun uchun 2021 yil fayzli barokatli kelsin.
Men o'zimga mos kasb topdim alhamdulillah
Taqdurni yaxshigina sinovdan otkazganligini his qildim.
Hamani bayrami bilan
ikkinchi semestir xam onlayin o'qisa bularkanmi
Yomon xam yaxshi xam deya olmayman. Bayram muborak
Бердибоева Арофатхон
Мен учун жуда яхши йил булди.Кизим тиббиет институти талабаси булди,узим орзу килган худуддан уй сотиб олдик.
Ассаломуалекум. Бу йил мен учун хакикий синовлар йили бу'лди. Сабаби у'зим учун кадрли булган жамоамдан айрилдим. Ишимдан бушадим. Молиявий тангликка учрадим. Лекин хаммаси яхшиликка эканини тушундим. Бу йилда бирон катта ютукка эришдим деб бемалол айта олмайман.
Мадартов Тошкувват
Ассалому алайкум барчага 2020 йил мен учун хам омадли келди.Худо хохласа 2021- йил бундан хам омадли эсда коларли йил булсин.
Show next 100 comments