2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Хушнудбек оталик макоми билан табриклайман, аёлингиз билан уша кариб шириндан-шакар болажонларни ота-оналари булиб юриш насиб этсин. Сизни хам бобожон булишга Оллохим етказсин.
2020 йил юртимиз учун синовли йил булди, барчамизга соглик кадрини ва сабрни ургатиб куйди, мехр окибатни танитиб куйди.
2020 йилда мен яна талаба булдим, математика йуналишида.
2021 йилда соглик, тинчлик булсин юртимизда.
Хушнудбек, ишларизга улкан муваффакиятла тилаймиз! Чарчаманг!