❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
Эртага,
16 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда талаб этиладиган ўтиш баллари, имтиҳон тартиби ва бошқа шунга оид масалаларни муҳокама қиламиз.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Яшаш худудида ўқиётган йўналиши йўқ бўлса яқинроқ вилоятдаги йўналиши бор худудга кўчиришга рухсат бериб қўйинглар. Мен ҚҚДУ юриспруденсия 2 курс талабасиман. Ўтган йили НамДУ га ўқишимни кўчиришга ариза ёзганимда оширилган контракт миқдорида шартнома бўлишини айтишди. Сабаби пропискам Фарғона эканлиги кўрсатилди.
Шуни устида хам бир ишлаб талабарга ёрдам қилинглар.