❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
Эртага,
16 апрель куни соат 15:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида хориждан ва Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда талаб этиладиган ўтиш баллари, имтиҳон тартиби ва бошқа шунга оид масалаларни муҳокама қиламиз.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Қизиқ яна бир маълумот: Очиқ маълумотларга кўра, ISFT институтини очган тадбиркорлар шу ташкилот https://orginfo.uz/organization/a0946221bc9f устаф фондини 6 млн сўм қилиб шакллантирган бутун бошли ОТМ (тушунган тушунади). Майли яна буни очганлар ўзлари тадбиркорлик (озиқ ноозиқ овқат савдо дўкони, хизмат кўрсатиш ва ҳоказолар билан шуғулланган экан). Бу қанчалик тўғри таълимга қайсидир маънода алоқаси бўлмаган шахсларга бу соҳа билан шуғулланишга лицензия бериш.Олдин ўрганмайдими?
Бу гаплар исботи сифатида бир бориб масъуллар “ҳақиқатда” ўрганса бошқа жиҳатлари ҳам очиқланади.
Асосий масала моддиятда эмас билим бўлсин. Тизим ишласин. Ўз оёғимизга ўзимиз болға урмайлик. Ҳалол тадбиркорлар бўлса омадини берсин. Бу бир мисол бошқаларини ҳам ўрганиб қўриш фойдадан ҳоли эмас.
Кейин илтимос мурожаатчи билан эмас, мурожаат мазмунидаги муаммолар билан курашишса яхши бўларди. Ҳар ҳолда ҳуқуқий демократик жамиятда яшаяпмизку. Дипломатик йўл билан ҳал бўлсин.
Javob uchun oldindan rahmat
Yana bita narsa soʻramoqchi edim bu yil perevod ball boʻyicha 94ball yiğishimiz keremi