Магистратура имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўладими? ✅ Жавоб: Ҳа, жорий йилда онлайн бўлади!
Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб,
он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган
давлат гранти ва
тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли қарор
қабул қилинган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас!Магистратурага кириш синовлари таркибига (
хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни
илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈