❗️11 январдан ОТМларда анъанавий таълим бошланади
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашевга асосланиб, ЎзА (
@uzauz) маълум қилди.
Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича
график ишлаб чиқилган. График асосида
2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.
Айрим
бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
Бу сафар ўтган галгидек шошилинч эълон қилинмасдан, 1 ҳафта олдин огоҳлантиришди, буниси анча яхши.
Хўш, талабалар, анъанавий ўқишга тайёрмисиз?
👉 @xushnudbek 👈
Masalan yangi yil osdi bozorlar qanchalik tirband buldi
Aftobuslarchi shahar joylarda juda ham koʻpchilik bulib ketishadi qishloqdagilani aytmasa ham boʻladi
Unaqada tanlovni uzimizga quyib berish keremidi ariza orqali