Магистратурада танланган мутахассисликни ўзгартириш мумкинми?
#abituriyent
Жуда кўпчилик айни шу савол билан мурожаат қилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Фархад Бабашев брифингда тушунтириш берган
эди.
Агар сиз
magistr.edu.uz портали орқали рўйхатдан ўтган бўлсангизу, лекин маълум сабабларга кўра, танлаган мутахассислигингиз ёки ОТМни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги усулни қўллашингиз керак бўлади:
1) рўйхатдан ўтишда танлаган ОТМга мурожаат қиласиз;
2) ОТМ масъуллари базадан сизнинг аризангизни ўчиришади;
3) ана шундан сўнг, сиз яна қайта
magistr.edu.uz портали орқали бошқа мутахассисликни танлашингиз мумкин бўлади.
❗️Илтимос, онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мутахассислик танлаётганда сал ҳушёрроқ ва эътиборлироқ бўлинг, таваккалига ёки беэътиборлик билан танлаб, кейин ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам овора қилиб қўйманг.
👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent
Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни 2020/2021 ўқув йили қабулида республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
❗️Кўпчилик сўраётган эди!
5та йўналишни танлаётганда биринчи (3,2 балл) ва иккинчи (3,1 балл) фан бир-бирига мос келиши керак. Ушбу жадвал орқали Сиз танлаш мумкин бўлган мос йўналишлар рўйхати билан ҳам танишишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Ordinaturaga ham onlayn topshirsa bo'ladimi???