«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?

#abituriyent

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун 26 сентябрь - бугундан бошлаб ариза берса бўлади. Лекин маслаҳатим, бугун-эрта (шанба-якшанба) бориб ўтирманг. Дам олиш куни. Душанба кунидан борсангиз маъқулроқ. Аризани 1 ой ичида берсангиз бўлаверади, шошилиш шартмас. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади деган қоида йўқ. Тўпланган баллга қараб тартибга солинади.

• Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида (хоҳласа биринчи, хоҳласа бешинчи) ўқишга рухсат берилади.

• Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи йўналишга бали етмади, лекин иккинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент иккинчида ўқишни истамай, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими? Йўқ, ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди.

• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?

Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•1-тоифа

Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан
кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан (t.me/xushnudbek/3180) кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам тўплаганлар
(масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.

• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.

• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?

Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.

• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?

Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.

• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?

Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

1337 comments

Show 100 more comments
25.777.PPP.UZ
Aka sizga katta raxmat juda kuplab insonlarni qiynayotga savollarga javob topib berganiz uchun
Шохрух Шамсиддинов
Хушнуд ака Юридика магистуратурасига кира олмадим шунинг контракт суммасини 1 бараварини туласам укишга кабул килишадими
xushnud aka sirtqi imtiyozlilarni nega utiw bali chiqmagan sirtqi talimda ham supper qilsa buladimi
Sherzodbek Hatamov
Bez stipendiya hisoblanmedimi
Stipendiyani aralashtirmasdan hisoblab korin.
Рустамова Маржона🐼
Akamga 6.6bal yetmabdi😬😬😬shunda 60 milyon tulemizmi?
Maftuna
Naga ballar kotarilib ketii kimdir javob beringla iltimos
Bu yil ancha oson bo'ldi savollar faqat 2 ta fan va 2 ta fan uchun 3 soat vaqt berildi bu juda katta imkoniyat bundan tashqari har xil tashqi omillar ham sabab bo'ldi yuridik tarix savollari 100% chiqib ketdi ochiq maydonlarda aloqoni uzuvchi moslamalardan foydalanilmadi deyilyapti balkim eplay olganlar tel dan foydalangandir
Zaxro
Online ariza qanaqa qib topshirsa buladi iltimos bilib berila
Saodat Buxarbaeva
Menga 0.1 ball yetmadi
Show next 100 comments