«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?

#abituriyent

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун 26 сентябрь - бугундан бошлаб ариза берса бўлади. Лекин маслаҳатим, бугун-эрта (шанба-якшанба) бориб ўтирманг. Дам олиш куни. Душанба кунидан борсангиз маъқулроқ. Аризани 1 ой ичида берсангиз бўлаверади, шошилиш шартмас. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади деган қоида йўқ. Тўпланган баллга қараб тартибга солинади.

• Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида (хоҳласа биринчи, хоҳласа бешинчи) ўқишга рухсат берилади.

• Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи йўналишга бали етмади, лекин иккинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент иккинчида ўқишни истамай, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими? Йўқ, ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди.

• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?

Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•1-тоифа

Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан
кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан (t.me/xushnudbek/3180) кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам тўплаганлар
(масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.

• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.

• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?

Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.

• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?

Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.

• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?

Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

1337 comments

Show 100 more comments
🌙 ㅤㅤㅤㅤㅤ
Савол супер кантрактни чўнтагимдан тўлаганимдан сўнг қолган контрактга талим кредити олсам бўладими
Жавоб, сиз Бир йил,Яни факат шу йил супер тулайсиз, кейинги йиллар Хамма Катори Бир хил тулисиз,ва уша келаси йиллар учун талим кредити олишиз мумкин. Конунчиликда супер контракт учун талим кредити бериш хакида конун йук.
Raxmiddin Sultonov
17 ball yetmasa qancha toʻlaydi, 3 toifa
17 балл етмади,лекн баллиз 57 дан юкори булса, сиз2- тоифа хисобланасиз ва супер контракт 10 баробар тулийсиз.
Raxmiddin Sultonov
17 ball yetmasa qancha toʻlaydi, 3 toifa
3-тоифа бусез, супер мупер килиб йо 20 ,йо 30 баробар тулийсиз. Шу танлаган юналиш буюча 2-тоифадагилар канча тулашса,сиз шуларни тулаган пулини Яна икки баробарини тулисиз
3.1 bal yetmasachi
Kim nechinchi oʻchiritdaligini qattan bilamiz
Манукян Мухаббат
Козогистонда Авезовда масофавий укиш кейин узимизада тан олинармикан Хушнидбек маслахат берин
ᴊᷯᴀⷽʜⷩᴏⷪɴᷡɢᷛɪͥʀᷢ Ⓙⓐⓗⓞⓝⓖⓘⓡ
Salom Men Samarqandanman Surxondaryo OTM ga 3.4 yetmadi Shunda Super qilmoqchi bo‘lsam Termizga borishim k kmi yoki Onlayn ariza yozish kerakmi??
Mushtariybegim🌸
Super kontrakt ham bir yil bo'lib to'lanadimi
Mushtariybegim🌸
1 yil.icida bolib bolib tolash mumkinmi
Mushtariybegim🌸
Javob bervorila
$$$$$$
Salom. Men zaushniy topshirdm utish balli 75ball men 69 ball topladim. 6 ball etmay qoldi. Men qansha tolayman chunda.
Yana super kontraktni yillap tolashga boladimi. Masalan 3-4 yilda bolip bolip tolash
Mushtariybegim🌸
Mushtariybegim🌸
Super kontrakt ham bir yil bo'lib to'lanadimi
Shu savolga javob berila kim bilsa iltimos🙁
Шу йилги контракт туловлари канча булади
Dr_Farrukhbek
Орзуингдир минг имтиёз ичра гумдон, талаба.
Сенга ҳамдард ота-она, илму урфон, талаба.
Сўйласин оғзи қийшиқ бўлса хам имтиёз олғонлар,
Максимал балл олғон бирлан мағлуб бўлғон, талаба.

Ал-Беруний, ал-Хоразмий, ал-Фороб авлодидан
Чиқмаганди бу қадар илми пайҳон, талаба.

Ўтдилар шўрлик бошингдан, ўйнатиб имтиёзни
Ҳарбию органга бўлган қизу ўғлон, талаба.

Туздию каттаконлар имтиёзлар жадвалин,
Воҳ, нечун отанг бўлмади ахли орган, талаба!?

Абитуриент наърасига акс-садо берди Хушнуд,
Сенга-чи, энди ким бўлғай балогардон, талаба.

Дардингни битмакка, бирад, мингта Фирдавсий керак
Чунки битта ечган тестинг - мингта достон, талаба.

Ортда қолди ширин хаёл, ортда қолди режалар
Келди вақтинг, борму нақдинг, жонли ҳамён, талаба.

Сенга Оксфорд бир жаҳону, сенга Стенфорд бир жаҳон,
Орзуси НамДУ, ТерДУ ё ГулДУ бўлғон талаба.

Бўлди осмонинг қоронғи мандат рўйхати ила,
Шунча балл олиб ҳамки, бюджет армон, талаба.

Сен Буюк юрт ўғлидирсан, сен отанг фарзандисан.
Ишла, дипломни қилма сандиқда пинҳон, талаба.

Имтиёз деб кенг жаҳонга не учун ҳажв этмайин,
Бундай ғалат неъматга бор бизда имкон, талаба.

Қайда бўлсанг бошинг хамдур, жим юрарсан писмайиб,
Чунки дерлар: “Қуллуқ булсин, оши қачон, талаба?”

Бу хажвиям сенга, бирад, онлайн дарс ҳурмати,
Контрактинг тўлаб, уйда ургин жавлон, талаба.

Ҳабибулло Мўйдинов

✅https://t.me/OLTIARIQ_TV
👉@SOTUVDAGI_UY_JOYLAR
Show next 100 comments