«Супер контракт» нархи қанча ва кимлар учун?

#abituriyent

Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан қўшимча контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпайди. Шуларни инобатга олиб, қўшимча контракт ҳақидаги айрим саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

• Қўшимча контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

• Қўшимча контракда ўқишни хоҳлаганлар қачон ариза бериш керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар қўшимча контрактда ўқиш учун 26 сентябрь - бугундан бошлаб ариза берса бўлади. Лекин маслаҳатим, бугун-эрта (шанба-якшанба) бориб ўтирманг. Дам олиш куни. Душанба кунидан борсангиз маъқулроқ. Аризани 1 ой ичида берсангиз бўлаверади, шошилиш шартмас. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади деган қоида йўқ. Тўпланган баллга қараб тартибга солинади.

• Ариза қаерга берилади?

Қўшимча контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

• Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили исталган 3 та йўналишдан бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда ҳам исталган бешта йўналишдан бирида (хоҳласа биринчи, хоҳласа бешинчи) ўқишга рухсат берилади.

• Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи йўналишга бали етмади, лекин иккинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент иккинчида ўқишни истамай, биринчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими? Йўқ, ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди.

• Қўшимча контрактнинг нархи қанча?

Қўшимча тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•1-тоифа

Кириш чизиғига 4 балл етмаганлар нисбатан анча арзон контракт тўлайди. Жумладан:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун - 1,5 баробар;

1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар;

2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар;

3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар.

Масалан, кириш бали 140 бўлган дейлик. 139 балл тўплаган абитуриент контрактнинг 1,5 баробарини тўлайди. Масалан, асли 10 млн сўм контракт бўлса, 15 млн сўм тўласа кифоя.

138,9 балл олган абитуриент эса 2 баробарини тўлайди, яъни 20 млн сўм. Ва ҳ.к.

2-тоифа

56,7 баллдан
кўп тўплаган, лекин кириш чизиғига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган абитуриентлар контракт суммасининг 10 бараваридан ошиқ миқдорда тўлайди.

Масалан, яна ўша кириш 140 балл бўлган йўналишни мисол олсак, 135,9 баллдан кам 56,7 баллдан кўп тўплаганлар 2-тоифага тушади.

Жорий йилда 2-тоифа учун нархлар ҳали тасдиқланмади. Ўтган йилдаги нархларни қуйидаги манзилдан (t.me/xushnudbek/3180) кўриб олишингиз мумкин. Шунингдек, жорий йилдан супер-контракт нархларини ОТМлар ўзлари белгилашади.

3-тоифа

56,7 баллдан кам тўплаганлар
(масалан, 1 балл бўлса ҳам) 2-тоифадаги супер-контракт миқдорининг 2 баробарини тўлаб ўқишлари мумкин. Масалан, оддий супер-контракт 15 баробар бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 30 баробар тўлаб, супер-мупер контрактда ўқиши мумкин.

• Қўшимча контракт ҳар йили тўланадими ёки бир марта?

Бир марта тўланади. 1-ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги йилларда эл қатори оддий контрактни тўлаб ўқишади.

• Магистратурада ҳам қўшимча қабул борми?

Ҳа, бор. Фақат магистратурада бакалаврга ўхшаб табақалаштирилган қиммат контракт тўланмайди, оддий контракт нархи қанча бўлса, қўшимча қабул қилинган магистрлар ҳам шунча тўлашади.

• Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўласа бўладими?

Ўтган йили супер-контрактни йил давомида иккига бўлиб ёки ҳаттоки ойларга бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилган эди. Жорий йилда ҳам берилса керак.

• Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?

Йўқ, супер-контракт учун таълим кредити бериш амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Лекин банклар бозор нархларида ўз кредитларини таклиф этиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

1337 comments

Show 100 more comments
Ibragimova Nafisa ingliz tili
Assalomu aleykum. Magistratura natijalari qachon e'lon qilinadi.
Ассалому алейкум мен 5та йуналишдан 2тасига контрактга кирдим биттасига 0.7балл етмади шу балл етмаган институтда супер контракт тулаб укишга кирсам буладими. Эшитишимча кирган олийгохимда укишим керак экан суперконтрактга ариза беришим мумкин эмас экан. Шу ростми шу хакида маълумот бера оласизми.
Mashhura Omanova
Salom hammaga
Кыдырнияз
Ассалауму алейкум. Магистратуранинг натижалари качон елон кылынади?
Супер контракт аризасини наъмунасини каердан олсак булади?
Tosh agrar ga topshirganla bormi
💖💖💖💗💗💝💝
Ман бухгалтерия хисоби йуналишига топширдим балл 62,8 кириш балл 5та йуналишда хам хил экан тулов контрактим кандай булади
4 ball etmas qancha boladi ?
Гульшан
Илтимос айтиб юборинглар масалан имтиез билан утиш баллари нима учун общий сиртки вечерний кундузги общий беришган
Масалан хамма отмда хар хилку утиш бали
Гульшан
Канча бал етмаганини супер котрактга ахамияти коттаку
Гульшан
Каерга мурожат килиш керак дтмгами
Чунки отмда йук список уларда факат кириш бали умумийсии
Online ariza bersa ham buladimi
Гульшан
Каерга мурожат килиш керак дтмгами Чунки отмда йук список уларда факат кириш бали умумийсии
Yoq,unaqa emas. Menga yozing, men sizga ссылка yuboraman, kecha rasmiy malumot chiqgan, har bir OTM va har bir fakultetni bu yilgi òtish ballari e'lon qilingan
#сивастопольянгиликлари

-Ўқишга ҳужжат топширмоқчи эдим.
-Хўўш, ЁшИтда фаолмисан?
-Йўқ, тадбирларга вақт йўқ, фақат ўқиганман.
-Сўхликмисан?
-Йўқ.
-Мўйноқликмисан?
-Йўқ.
-Армияга борганмисан?
-Энди 18 га кирдиму 🙄
-Аданг мелисамасми?
-Йўқ, дадам деҳқонлар.
-"Зулфия" олганмисан?
-Нима?! 😠
-Қизларга алоҳида грантлар ҳам бор.
-Ўғил боламан!
-Олимпиадачимисан?
-Йўқ, олимпиадада ўқитувчилар ўзлари танлаган ўқувчиларни оборишган.
-Спортсменмисан?
-Йўқ, фақат ўқийман, деяпманку!
-Ҳеч йўқ ногиронмисан?
-Соппа-соғман.
-Унда сен ўқишга киролмайсан.
-Мен максимал 189 ишлаб чиқа оламан!
-Ҳаттоки 206 балл олиб чиқсанг ҳам жой йўқ. Тамом.
-Нима қилишим керак унда?
-Супер контрактда ўқишинг мумкин.
-Бизда унча пул йўқ.
-Унда кетмонингни олда, Москвага бор, ишла. Кейинги йил омадинг кепқолади.
👨‍🎓Bekzod👨‍🎓◡̈⃝ㅤ𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭𑲭
#сивастопольянгиликлари -Ўқишга ҳужжат топширмоқчи эдим. -Хўўш, ЁшИтда фаолмисан? -Йўқ, тадбирларга вақт йўқ, фақат ўқиганман. -Сўхликмисан? -Йўқ. -Мўйноқликмисан? -Йўқ. -Армияга борганмисан? -Энди 18 га кирдиму 🙄 -Аданг мелисамасми? -Йўқ, дадам деҳқонлар. -"Зулфия" олганмисан? -Нима?! 😠 -Қизларга алоҳида грантлар ҳам бор. -Ўғил боламан! -Олимпиадачимисан? -Йўқ, олимпиадада ўқитувчилар ўзлари танлаган ўқувчиларни оборишган. -Спортсменмисан? -Йўқ, фақат ўқийман, деяпманку! -Ҳеч йўқ ногиронмисан? -Соппа-соғман. -Унда сен ўқишга киролмайсан. -Мен максимал 189 ишлаб чиқа оламан! -Ҳаттоки 206 балл олиб чиқсанг ҳам жой йўқ. Тамом. -Нима қилишим керак унда? -Супер контрактда ўқишинг мумкин. -Бизда унча пул йўқ. -Унда кетмонингни олда, Москвага бор, ишла. Кейинги йил омадинг кепқолади.
Gap yoq zor🔥🔥
Show next 100 comments