Баҳодир Жалоловнинг олтин жангини онаси ва яқинлари қандай кузатишди? Kun.uz мухбири боксчининг Сариосиёдаги хонадонида жараённи тасвирга олди.
5 йил ичида онаси Сабоҳат ая ўзгармабди, ўша-ўша камтарин ва самимий. Асаблари чидамай, жангни кўра олмабдилар.
Фарзандининг роҳатини кўрсинлар, илоҳим.
P.S.: Афсуски ўғлининг бундай ютуқларини Баҳодирнинг отаси кўра олмади. Исомиддин ака 2016 йил Рио олимпиадасидан олдин оғир дард туфайли вафот этган. Шу сабаб ўтган Олимпиадада Баҳодир руҳий тушкунлик билан қатнашганди. Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, руҳи шод бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈
Olga Oʻzbekiston