Баҳодир Жалоловнинг олтин жангини онаси ва яқинлари қандай кузатишди? Kun.uz мухбири боксчининг Сариосиёдаги хонадонида жараённи тасвирга олди.
5 йил ичида онаси Сабоҳат ая ўзгармабди, ўша-ўша камтарин ва самимий. Асаблари чидамай, жангни кўра олмабдилар.
Фарзандининг роҳатини кўрсинлар, илоҳим.
P.S.: Афсуски ўғлининг бундай ютуқларини Баҳодирнинг отаси кўра олмади. Исомиддин ака 2016 йил Рио олимпиадасидан олдин оғир дард туфайли вафот этган. Шу сабаб ўтган Олимпиадада Баҳодир руҳий тушкунлик билан қатнашганди. Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин, руҳи шод бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈
G‘alaba muborak o‘zbekistonliklar!
Ўйна Сурхонча.
Олимпиада Токио 2020 ғолиби укам Баҳодир Жалоловга.
Алпомиш бобом тўй берар бугун,
Ойбарчин момом дуода бугун,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча,
Сенинг овозанг,дунёда бугун.
Елканга ташла беқасам тўнни,
Зориқиб кутдик,бизлар бу кунни,
Олдинг табаррук,момо тугунни,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Бугун кўз ёшим тия олмадим,
Зўр кун кўрдим деб,бор деб омадим.
Яша эй шаввоз,эй алп-қоматим,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Бошқача бўлди,бугун адирлар,
Ой қадар юксак,эъзоз-қадрлар,
Шеър ёзар-жўшар Абдуқодирлар,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Қойил қолдик дер,тўқсон бир минг алп,
Ориятли мард ва беғубор қалб,
Қувонч ол дилга,барин жалб,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Тўй қилсанг олгин,юзта чопондан,
Меҳмон айтасан,Инглиз,Япондан,
Дўстларимиз бор дея чўпондан,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Ўзбексан-Ўзбек,ўзига ўзбек,
Боболарим ҳам бўлган деб биздек,
Юксак чўққига биз ҳам деб етдик,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Омадли йигит,қучади шонлар,
Дуолар қилса,жон онажонлар,
Она сизга деб,бу завқли онлар,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Алпомиш бобом елканга қоқди,
Ойбарчин момом,кўз тумор тақди,
Бўлгай барчаси,ҳаммага ёқди,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Юртбошим мамнун,бердилар рағбат,
Қўллар кўкракда,дегаймиз раҳмат,
Булар барчаси,Оллоҳдан албат,
Эй Баҳодиржон,ўйна Сурхонча.
Абдуқодир Абраев.
Яна ғалабалар кутиб қоламиз.
Баракалла Боходир