⚡️Такси ва сартарошхоналарга маълум талаблар асосида рухсат берилди

✅ "Яшил" ва 🌕 "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: ❌савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

=====

Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

=====

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈

60 comments

Show 28 more comments
Assalomu alaykum.Toshkent shahrida yaqin 14 kun ichida kasallik tasdiqlandi.(Buni SSV ma'lumotlaridan ko'rish mumkin).Bu qizil hududni anglatmaydimi?Oldindan rahmat.
Абусахийочиладими
👑Shakirova°
öqiganlarimiz esdan ciqib ketvoti. Darsla online bulsa ham...Tezro öqiwla ociliw kk..
Абу сахий бозори очиладими
O'zbekiston hudida sariq hudud Deb e'lon qilingan joylarda buyum bozorlar kiyim kechak mayishiy buyumlar sotiladigan joylarga ruxsat berildimi
Bu yerda hech kim sovollarga javob bermadiyou..
Nima uchun Toshkent shahar sariq rangda? xar tarafdan 1-o'rinda turgan bolsa?
Bex.ru.uz
Ish joyi Toshkent shahrida bolganlar Viloyatlardang otib avtoda borsa boladimi
InshaALLAH hammasi yaxshi bo'ladi
Bu ruxsat qachondan kuchga kiradi?
Ассалому алайкум. Худудларни ажратиш даражасини бахолаш канча вактда янгиланади? Яни андижон хозир кизил. 1 хафтадан сунг сарик булиши мн еки яшил
Taksilarga naqd pul berish va qaytim olishda ham qanday tavsiyalar berisha oladi. Manimcha taksilar pulni dezifeksiya qilishi kk
94-мактаб О.Юлдошев ММИБ директор у́ринбосари
мен кашкадарёдан тошкентга такси килардим энди нима киламиз расво булдику бу карантен дегани уят бусаям айтайин нима еб ичишни хам уйлаб колдим ётиб еганга тог чидамайдику бу кетишда жуда емон булади чунки кашкадарёда купчилик таксидан кун кечиради
O'quv markazlar ochilmaydimikin 😔
@lovelyism kanalga azo bulib quyizlar
ㅤㅤㅤㅤ
Yashil hududda o'quv markazlari faoliyatini yo'lga qo'ysa jarima qilishadimi?
Суванов Бахтиёр
Кашкадарё вилояти буйлаб шахсий автотранспорта харакатланишга рухсат бериладими? Агар рухсат берилса салонда хайдовчидан ташкари неча кишига рухсат берилади. Илтимос шунга аниклик киритсангиз
Ассалому алайкум.
Бухоро кизил худуд каторида экан. Кашкадарёга иш билан чакиришган. Кизил худуддан яшил худудга бориш мумкинми? Давлат ишида ишламаганим учун бу иш манга керак ва Бухорода биласиз табиий офат натижасида уйларимиз таъмир талаб холатга келиб колди. Рахмат юртбошимизга анча ёрдам бердилар лекин томни шифер килганимиз Билан уй ичларига сув утгани учун кайта ремонт килиш керак Биз учун хозир пул жуда зарур. Шунга илтимос саволимга жавоб берсангиз жуда хурсанд булардим.
Show next 11 comments