⚡️Такси ва сартарошхоналарга маълум талаблар асосида рухсат берилди

✅ "Яшил" ва 🌕 "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: ❌савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

=====

Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

=====

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади.


👉 @xushnudbek 👈

60 comments

Show 44 more comments
@lovelyism kanalga azo bulib quyizlar
ㅤㅤㅤㅤ
Yashil hududda o'quv markazlari faoliyatini yo'lga qo'ysa jarima qilishadimi?
Суванов Бахтиёр
Кашкадарё вилояти буйлаб шахсий автотранспорта харакатланишга рухсат бериладими? Агар рухсат берилса салонда хайдовчидан ташкари неча кишига рухсат берилади. Илтимос шунга аниклик киритсангиз
Ассалому алайкум.
Бухоро кизил худуд каторида экан. Кашкадарёга иш билан чакиришган. Кизил худуддан яшил худудга бориш мумкинми? Давлат ишида ишламаганим учун бу иш манга керак ва Бухорода биласиз табиий офат натижасида уйларимиз таъмир талаб холатга келиб колди. Рахмат юртбошимизга анча ёрдам бердилар лекин томни шифер килганимиз Билан уй ичларига сув утгани учун кайта ремонт килиш керак Биз учун хозир пул жуда зарур. Шунга илтимос саволимга жавоб берсангиз жуда хурсанд булардим.
Assalomu alaykum, Surxandaryo sariq xudud ekan, tumanlar aro xarakat qilsa bo'ladimi?
Oz qoldi do'stlar,ollox sabr bersin!!!
Taksislarga kombinzon kiyish va mashinani dezenfiksiyalash bekor qilinadimi endi? Iltimos shunga kanalingizda aniqlik kiritib oʻtsangiz.
F... M....
Хушнудбе енди доставшилар халатсиз юриши мумкинмикан маска токса булдими???
Ganjimurod Shirinov 12/41
Assalomu alaykum, Qizil xudud xisoblangan viloyatda maktab o'qituvchilarini majburiy ravishda maktabga ishga chaqirishi mumkinmi?
Assalomu alaykum. Man bir narsaga tushunmadim Buxoroda tuzalganlar soni Toshkent shahridan koʻp nimaga Buxoro qizil hudud Toshkent sariq hudud. Buni kim nimaga asoslanib belgilagan??????
Ассалому алекум Хушнудбек! Шундай кунларда масъулият билан олиб бораётган, халқни оғирини енгил қилаётган ишларингизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Ота-онангизга минг раҳмат! Мен Тошкентда давлат ишида ишлайман, ўзим Андижонданман. Вилоятлараро транспорт бўйича тўлиқ ва тушунарли маълумотлар берилмаябди (ёки мен ўзим топа олмаяпбан). Онам карантиндан аввал бизникига келганди. Савол: Онамни ва оиламни ўзимни шахсий автомашинамда Андижонга ташаб кела оламанми? Тақиқ ҳолати тўғрисида маълумот берсангиз. Раҳмат! Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин!
Assalomualaykum Xushnudbek aka. Maktabda farroshlar karantinda oylik olishadimi
Вилоятлар аро шахсий автотранспортлар катновига хам рухсат беришганида яхши булар эди, инсонлар узокдаги оила аьзоларини кургани хам бориши керак ахир. Узбекистонда купчилик уйидан олисда ишлайди, шунга хам ахамият бериш керак. Одамлар узларини химояланишни ургандику.
Rassrochka bilan olingan avtomobillarga to‘lovlar karantin davrida ta‘til beriladimi?
Отабаев Анвар Акмалович
Shaxarlar aro qatnovga qachon ruxsat berisharkin