✅ Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бунга қадар улар квота доирасида давлат гранти ўрнини банд қилар, натижада қайсидир абитуриентлар контрактга ўтиб қоларди.

Шу вақтгача квота доирасида имтиҳонсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар рўйхати қуйидагича эди:

➖ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➖ “Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
➖ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➖ “Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
➖ “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➖ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
➖ Халқаро олимпиадалар ғолиблари.


👉 @xushnudbek 👈

151 comments

Зор болыпты
Juda ajoyib bolibdi
Sportchilarchi
Shuni nega vaqtliroq chiqarishmagan
Harbiy tavsiyanoma bn muommo bulmasin bu yil
Анақа 5 кирганда хохлаган ўқишни танлаш имкони бор дейабди шу хақда маълумот беринг
ijodiylarda ham test bòlarkan san'at institutga hammi aka
Nigora
Барибир, бу имтиёзлар боис мазкур танловлар шаффоф ўтмайди. Натижа эса...
Азимбоевна
Зӯр б ди,нихоят
Narziyeva Dilshoda
Assalomu alaykum Xushnudbek
Assalomu alaykum, Singlim Qo'l jangi bo'yicha jahon chempionatida 2-o'rin kumush medali sohibasi bòldi. Unga òqishga kirishda imtiyoz beriladimi
Nega discussion ni ocmaysz guruh yarating!
Tavsiyanomasi bor xotin qizlarchi? Ularniyam kiritish kerak?!!
Show next 100 comments