Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди
Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб,
тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.
Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган
тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.
👉 @xushnudbek 👈
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:
👉 бакалавриат:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
👉 магистратура – 10 425 нафар.