Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида дастлабки имтиҳон ўтказиш тартиби тасдиқланди
#abituriyent
Хабарингиз бор, ЖИДУда тестдан олдинги бирламчи имтиҳон ҳам бўлади. Яъни бирламчи имтиҳондан ўта олмаганлар, тестга киритилмайди.
Бугунги кундаги пандемия ҳолатидаги вазиятдан келиб чиқиб, 2020-2021 ўқув йили ЖИДУ бакалавриат йўналишларига ўқишга қабул қилишда дастлабки имтиҳон
масофавий онлайн тарзда ўтказилиши режалаштирлмоқда.
Aбитуриентлар ЖИДУ абитуриентларини электрон рўйхатга олиш тизимида онлайн ариза тўлдиришади (
https://admission.uwed.uz) ва рўйхатга олиш пайтида талаб қилинадиган ҳужжатларнинг электрон нусхасини юклайди ва ўз навбатида дастлабки имтиҳонга йўлланма олади.
Aризалар
2020 йил 15 июндан 5 июлгача қабул қилинади.
Батафсил маълумот:
https://uwed.uz/uz/pages/bachelor-degreeЖИДУ йўналишлари ва тест ўтадиган фанлар рўйхати:
1) Сиёсатшунослик
Тарих (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)
2) Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)
Математика (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)
3) Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)
Тарих (3,2 балл)
Чет тили (3,1 балл)
👉 @xushnudbek 👈
JIDUdan tashqari yana 4 ta OTMga hujjat topshirsa bo'ladimi. Iltimos ahu haqida kanalingizda ma'lumot bersangiz.
2. Avalgidek suhbat va insho chet tilida o'tkaziladimi
3. Qabul jarayoni ayni qaysi sanadan boshlanadi