🍉 Тарвуз ҳам аллергик реакция бериши мумкинми?— Албатта мумкин!
Ҳозирги жазирама ёз фаслида энг севиб истеъмол қилинадиган махсулот бу албатта тарвуз.
😋 Минг, афсуски, ҳамма ҳам тарвузни ёқтиравермайди.
Тарвузга аллергия одатда кам учрайди. Бироқ, ушбу маҳсулотга алергияси бўлган одамлар бошқа овқатлардан ҳам сақланишлари керак. Тарвузга аллергиянинг аломатлари бошқа озиқ-овқатлар аллергиясига ўхшашдир. Кўпинча, тарвуз аллергияси овқатдан заҳарланиш билан адаштирилиши мумкин. Қайси маҳсулот аллергияни қўзғатаётганини аниқлаш учун аллерголог шифокорга мурожаат қилиш ва тестларни ўтказиш керак.
Тарвузга аллергия қандай намоён бўлади?Тарвузга аллергиянинг умумий белгилари - бу қориндаги оғриқдир. Одатда тарвузни истеъмол қилиш ёки истеъмол қилишдан бир неча соат ўтгач пайдо бўлади.
Тарвуз аллергиясининг энг кўп учрайдиган симптомларига қуйидагилар киради:👉 Тилдаги қичишиш
👉 Томоқ оғриги
👉 Йўтал
👉 Қориндаги оғриқ
👉 Крапивница (Эшак еми)
👉 Кўнгил айниш ёки қусиш
Бундан ташқари, жуда камдан-кам ҳолларда жиддий аллергик реакция ривожланиши мумкин.
Бу ҳаёт учун хавфли бўлган анафилактик шок!Тарвузга аллергияси бўлган одамларда катта эҳтимол билан ушбу махсулотларда ҳам аллергия кузатилади:
🍈Қовун
🥝Киви
🍑Шафтоли
🍊Апелсин
🎃Қовоқ
🍅Помидор
Тарвузга аллергия бор-йўқлигини қайси диагностик усул билан тасдиқлаш мумкин?Скарификацион тери синамалари тарвузга аллергияни ташхис қилишнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Бунда, скарификатор аввал тарвузга ботирилади, сўнгра терига у билан тирналади. Натижа
15 дақиқадан кейин аллерголог томонидан баҳоланади.
Шунингдек, тарвуз аллергенларига қарши организмда ҳосил бўладиган специфик IgE даражасини қонда аниқлаш усули ҳам ишончли усулидир. Aммо, баъзи одамларда IgE миқдори баланд бўлса ҳам, симптомлар бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда, фақат аллерголог беморнинг клиник белгиларини баҳолагандан сўнг тест натижаларини баҳолаб, изоҳлаши керак.
Баъзи ҳолларда, аллергияга шубҳа қилинган одамга тарвуз бўлагини оғиз орқали бериб провокацион тест ўтказилади. Бундай синов фақат шошилинч ёрдамни кўрсатадиган интенсив терапия шароитида амалга оширилади.
Чунки жуда ҳавфли!Тарвузга аллергияни даволаш мумкинми?Тарвуз аллергиясидан 100% қутилишнинг ягона усули - бу тарвузни диетадан бутунлай чиқариб ташлаш. Шунингдек, ривожланган мамлакатларда АСИТ методида ҳам кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Каналга уланинг:👉"Доктор Аллерголог" (
@allergiya)