Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кредит-модуль тизими ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди.
➖ 2020/21 ўқув йилидан 46 та ОТМда бу тизим жорий этилди ва босқичма-босқич кенгайиб боради;
➖ Ўқув ҳафталари қисқарди. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта бўларди, ҳозир эса 36 ҳафтага туширилди. Шундан
30 ҳафтаси бевосита дарс бўладиган академ ўқув ҳафтаси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, талабаларнинг академ ўқув йили 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди;
➖ Бир семестр
18 ҳафтадан иборат бўлади, талаба шундан
15 ҳафтасида ўқийди. Қолган 3 ҳафтанинг 1 ҳафтаси
янги фанлар ва профессор-ўқитувчиларни танлашга бағишланса, 2 ҳафтаси аввалги
қарзларни ёпишга бағишланади. Шу 3 ҳафта ўтгач, дарслар бошланади;
➖ Учинчи (ёзги) семестр ҳам киритилди. Бу қарздор талабаларни қайта ўзлаштиришига бағишланган семестр. Бунда талабалар кредит сотиб олиш учун қўшимча маблағ тўлайди ва қарзларини топширади. Таътил пайти ишга жалб қилингани учун, ўқитувчиларга алоҳида ҳақ тўланади.
👉 @xushnudbek 👈
Xech kim korrupsiya deb arz qilolmaydi
3 semestir qoshish axmoqona. Yozning ayni chilla paytida kimdi óqigisi kimni dars utgisi keladi. Masalan rivojlangan Germaniya davlatida ham óqish yozgacha bormaydi yozda dam oladi
Карантиндан кейн ахвол чатог'лашганди инобатга олмайлар. "Узбекларни пули куп". Хархолда 1-уринда турамиз тилла сотиш буйича.